емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
Дунë бўйича энг йирик олтин қазувчи корхоналар ўнлигига кирувчи Навоий тоғ-кон-металлургия комбинатининг 6500 ишчиси жорий ойда ўз аризасига кўра ишдан бўшади.
Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта тераётган пойтахт коллежлари талабалари 18 октябрдан бошлаб, уйларига қайта бошлади.
Халқни пахта териш мажбуриятига қарши исёнга чиқаришга уринганликда айбланган ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев ва мардикорлар ҳуқуқи учун курашчи Фахриддин Тиллаевлар 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаб чиқишди.
14 октябр куни Россиянинг Калинингард шаҳрида ўтказилган ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қилиб, кетма-кет уч карра жаҳон чемпионига айланди.
7 октябр куни Ҳимолайнинг Аннапурна чўққисига кўтарилаётган ўзбекистонлик икки альпинист қор кўчкиси остида қолди.
Ўзбекистон тарихида Осиё чемпионлигини қўлга киритган илк жамоа (U16) 7 октябр куни Тошкентга қайтиб келди. Ёш чемпионларни тақдирлаш маросими 18 октябр куни ўтказилади.
17 сентябр куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида тошкентлик ҳашарчи 55 ёшли Игорь Ячкевский оламдан ўтди.
16 сентябр куни Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Мискин қишлоғи ҳудудида маҳаллий коллеж талабалари Машарип Сиддиқов ва Достон Амитов поезд тагида қолиб ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) Озодликка "Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи" тантаналари режалаштирилганидек, 28 сентябр куни ўтказилишни маълум қилди.
Жиззах вилоятида пахта теришга чиқмаётган болали аёлларнинг уйларида электр қуввати узиб қўйилмоқда ёки уларнинг болаларига бериладиган нафақа пуллари қирқиб ташланмоқда.
Жиззах вилоятида чечак касалига қарши эмлашдан ўлган қўйлар сони ошиб бормоқда. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳаром ўлган қўйлар гўшти Тошкент ва Самарқандда арзонгаровга сотилган¸ шунингдек колбаса цехларига топширилган. Ҳозирча сирли касалдан ўлган қўй гўштини ейиш билан боғлиқ инсоний талофатлар ҳақида маълумот йўқ.
Жорий йил Ўзбекистон ҳукумати пахтани болалар кучисиз териб олишга қатъий аҳд қилган кўринади. Озодлик мухбири ўтказган суриштирув давомида вилоятларда болаларни пахта теримига жалб қилишнинг кескин тақиқлангани аниқланди.
Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта йиғим-терим мавсумига болаларни жалб қилишни тақиқлаганига қарамасдан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги айрим ўқувчилар дарс пайти мактабдан қочиб, пахта тераяпти.
Ўзбекистондаги энг йирик ўйингоҳ “Бунёдкор” стадиони 31 август куни тантанали тарзда президент Каримовга топширилади, лекин саратонда давом этаëтган "умумТошкент ҳашари"га қарамай¸ пештоқигина битган стадиондаги қурилиш ишлари байрамдан кейин ҳам анча давом этади.
Мустақиллик байрами арафаси пойтахтда аэропорт, темир йўл вокзаллари, автобус станциялари, автойўллар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида назорат кучайтирилди.
Жорий йил пахта мавсумида Тошкент шаҳар ҳокимлиги буйруғи билан мактаб, боғча, коллеж, институт, университет, шифохона, завод-фабрика ва бошқа давлат идоралари ишчи-хизматчиларининг олтидан бири пахта теримига жалб қилинади.
Лондон олимпиадаси ўзбек спортчилари учун наша ва допинг муаммолари билан бошланиб, олтин медал билан якун топди.
Лондон олимпиадасининг бронза медал соҳиби бухоролик 25 ёшли Ришод Собиров олтин медал умидида сўнгги тўрт йил давомида тайёргарлик кўрганини айтади.
Дзюдочи Ришод Собировнинг отаси Рашид ака ўғли Лондон олимпиадасида кутилган натижага эришмаган бўлсада, унинг бронза медални қўлга киритганини бутун қишлоқ аҳли нишонлаганини айтади.
Мобил алоқасиз қолган миллионлаб МТС мижозига ўз хизматини таклиф қилаëтган Ucell ва Beeline бу каби фавқулодда оқимга ҳозир бўлмагани боис¸ Ўзбекистонда алоқа сифати кескин ëмонлашиб кетди.
Давомини ўқинг