тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Ўзбекистондаги “Ёшлар” радиоканалининг яқинда тайинланган янги раҳбари устидан шикоят билан Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлигига мурожаат қилган ўн беш журналист сиқувда қолди.
Исломий қуролли гуруҳлардан бирига тегишли сайтда “Би-Би-Си”нинг Ғазо минтақасида ўғирлаб кетилган мухбири Алан Жонстон мурожаати акс этган видеотасвир эълон қилинди.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган сиёсий маҳбусларни ўзи ва сафдошларини қоралаш эвазига озод қилиш амалиётини қўллаётганликда айбламоқда.
Американинг “Mercer HR” агентлиги ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, яшаш нархлари борасида Москва ўтган бир йил ичида дунёнинг энг қиммат шаҳри ҳисобланиб келинган Токиони қувиб ўтган.
Расмий Москва то Сербия ҳукумати БМТ таклиф қилган режага рози бўлмагунча унга қарши чиқишини билдирди. Бироқ, Россия Косово бобида ўзининг кескин позициясини сақлаб қолишга тайёрми?
Банклар хориждан пул жўнатмаларини қабул қилиб оладиган фуқароларга тегишли барча ахборотларни хавфсизлик хизматига топшириш бўйича кўрсатма олган. Айниқса, Тошкент шаҳридаги банклар устидан қаттиқ назорат ўрнатилгани ва шубҳа туғилган шахсларга тегишли маълумотлар миллий хавфсизлик хизматига тақдим қилинаётгани хабар қилинмоқда. Шубҳа туғилган шахслар эса, асосан, хорижий ташкилотлар билан ишловчи фуқаролар, журналистлар, мамлакатдаги нодавлат ташкилотлари вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари бўлмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат конституциясининг 14 йиллиги муносабати билан чиқарилган амнистия ижросига оид ҳисоботини эълон қилди.
“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари мазкур идорага чақалоқларига қон қуйиш орқали ОИТВ юқтирилган йигирмага яқин гўдакнинг ота-онаси мурожаат қилганини билдирди.
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги қамоқхонада 20га яқин маҳбусга нисбатан кучли қийноқ қўлланмоқда. Улар орасида Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ва Россия фуқаролари ҳам бор.
Москвада Журналистлар халқаро федерациясининг 26-йиллик умумжаҳон конгресси иш бошлади. 1 июнга қадар давом этадиган анжуманда юздан ортиқ давлатдан мингга яқин журналист, сиёсатчи ва жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.
Дунёнинг 100 давлатидан жами 500 мингга яқин журналистни ўзида бирлаштирган Журналистлар халқаро федерациясининг бу йилги анаъанавий конгресси келгуси ҳафтада Москвада ўтадиган бўлди.
Фарғона вилоятининг Қува туманидаги тахминан икки юзга яқин хўжаликка уй-жой қуриш учун ажратиб берилган ер туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олинмоқда ва бу ерга пахта экилиши мумкин.
Ливанда ҳукумат кучлари ва “Ал-Қоида”га алоқадорлиги айтилаётган “Фатҳ ал-ислом” гуруҳи ўртасида уч кундан буён тинмаётган тўқнашувлар натижасида шу пайтгача тахминан 80га яқин фуқаро қурбон бўлди.
20 май куни Москва шаҳри милицияси бўлинмаларидан бирида маст милиционер Ўзбекистондан борган меҳнат муҳожири Мансур Мирзаевни ўзининг инжиқларига бўйсунмагани учун отиб қўйди.
12 май куни Сўх туманининг Қирғизистон билан чегарасида жойлашган “Чечме” постида рўй берган ҳодисада оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик фуқаро бир неча кундан кейин шифохонада вафот этди.
АҚШ Конгрессининг 12 аъзоси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, шу йил март ойида қамоққа ҳукм қилинган насронийлар диний жамоаси етакчиси пастор Дмитрий Шестаковни зудлик билан озод этишга чақирди.
Ўзбекистонлик таниқли диний уламо Обидхон қори Назаров ўғирлаб кетилган ўғли Ҳусниддин Назаровнинг топилишида ёрдам сўраб, халқаро жамоатчиликка мурожаат қилди.
14 май куни Брюсселда йиғилган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари тузилма ва Россия ўртасида ҳамкорликка оид янги келишув бўйича музокараларни бошламасликка қарор қилди.
Насронийлар диний жамоасининг Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида истиқомат қиладиган икки вакили “Инжил”дан дарс берганликда айбланиб судга тортилди.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов “Фридом ҳаус” ташкилотининг Ўзбекистонда матбуот эркинлиги ҳақидаги ҳисоботи “асоссиз ва бирёқлама” эканини таъкидлади.
Давомини ўқинг