тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Бундан 30 йил муқаддам араб давлатларида пайдо бўлган исломий банклар мусулмон оламининг фоизсиз пул сақлаш ва пул олиш тизимини яратиш йўлидаги ҳаракатлари натижаси бўлди ва ҳозирга келиб, бундай банклар сони дунё бўйлаб 300 тадан ортди.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида истиқомат қиладиган фермер аёл ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саида Қурбонова уйидан қувилмоқда. Расмийлар уни норозилик уюштиришда айбламоқда.
Ироқ ҳукумати мамлакат шимолида Туркия ҳарбийлари ўтказаётган амалиёт Ироқ суверенитетига дахл қилиш эмас, деб баёнот берди. Бироқ ҳукумат расмий вакили Али ал-Даббоҳ турк ҳарбийлари амалиётлари ҳудуддаги барқарорликни издан чиқармаслиги лозимлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида уй-жой, ер участкаларининг нархи ҳануз ошиб бормоқда. Бундан икки йил муқаддам кутилмаганда 5-6 баробар қимматлаган уйларнинг нархи ҳозирга келиб 7– 10 баробар қиммат бўлди.
Москва шаҳрининг жануби-ғарбий округи милицияси шаҳарнинг Миклухо-Маклай кўчасида фаррош бўлиб ишлаган ўзбекистонлик фуқаро Хуршид Худойқулов ўлдириб кетилганини маълум қилди.
Ғарб давлатларини Ўзбекистонни изоляциядан чиқаришга ҳали эрталиги тўғрисида огоҳлантирган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Ўзбекистонда сиёсий ва демократик ўзгаришлар кузатилмаётганини бунга асос сифатида келтирмоқда.
Бир қанча иқтисодий жиноятлар содир этишда айланиб, 2006 йилда панжара ортига ташланган сиёсий маҳбус – “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси етакчиси Санжар Умаров ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва шу кунларда муттасил қийноқларга солинмоқда.
АҚШ Мудофаа вазирлиги 2001 йил 11 сентябрь воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган 6 шахсга айблов эълон қилди. Бу шахслар фитна уюштириш, ҳарбий жиноят, тинч аҳолига ҳужум қилиш, террорчилик ҳамда террорни молиялаштириш каби жиноятларда айбланмоқда.
Сирдарë вилоятида 26 йил давомида ўқитувчилик қилган Исроил Ризаев ўша ўтган йиллари билан бугунги даврни қиëслаб, тезроқ ечимини топмаса бўлмайдиган бир қатор муаммолар хусусида сўзлади.
Жиззахлик фермер аëл, ҳуқуқ ҳимоячиси Саида Қурбонова Ўзбекистонда қора совуқ забтига олган халқнинг қишга ғамлаган захиралари таги кўриниб қолган кунларда аҳолининг турмуш шароити ҳақида гапириб берди.
АҚШ президенти сифатида Конгресснинг ялпи мажлисида сўнгги бор йиллик мурожаат билан чиққан Жорж Буш ўз нутқининг асосий қисмини мамлакатнинг иқтисодий аҳволи ва кутилганидек, Ироқ масаласига бағишлади.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:7oijpDNoTEozDM:http://kiyany.obozrevatel.com/files/19/_News_image_large_19495.jpg Сўнгги икки йил ичида МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга яширинча ёки ошкора экстрадиция қилинган фуқаролар сони юздан ошди. Уларнинг деярли ҳаммаси диний ва сиёсий мотивларда айбланаётган фуқаролардир.
Сиёсий давраларда кўп ҳам танилмаган эса-да, яқиндагина Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган 38 ёшли Андрей Богданов жамоатчилик эътиборига тушди.
Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Эркин Халилов ишдан бўшади. Унинг ўрнига “Адолат” социал демократик партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Дилором Тошмуҳаммедова сайланди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг одам савдосига алоқадорлик, ҳужжат сохталаштирганликда айбланаётган депутати Матлуба Бурхонова ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда.
Эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси, таниқли жамоат арбоби Меҳрноз Сулукий бундан бироз муқаддам ҳар тун Теҳрондаги “Эвин” қамоқхонасида сақланаётган маҳбус аёлларнинг оғриқли йиғисини эшитишга маҳкум эди.
Москва ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги алоқалар, ташкилот 30 йил олдин иш бошлаганидан бери барқарор бўлиб келмади. Аммо, Россияда парламент сайлови ўтказилиши арафасида ЕХҲТ кузатувчиларига виза берилмагани ва унинг ортидан ташкилот вакиллари сайловга бойкот эълон қилгани томонлар ўртасидаги муносабат янада таранглашишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 декабр куни ўтказилган президентлик сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 90,6 фоизи иштирок этганини маълум қилди. Сайловни кузатиш имкони берилган МДҲ давлатлари кузатувчилари эса Марказий сайлов комиссияси берган бу маълумотни якдиллик билан тасдиқламоқда.
Давомини ўқинг