тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Грузия “атиргул инқилоби”нинг беш йиллигини нишонлаётган бир пайтда Москва ва Тбилиси ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштирган воқеа содир бўлди.
“Оққўрғон туманидан келганман. Оиламда онам бор. Оилада тўртта қиз¸ бир ўғилмиз”. “Исмим Мадина. Ëшим 25да”. Бу корейс веб-сайтларидан бирида куёв излаëтган ўзбек қизи айтаëтган гаплар.
Президентнинг янги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув йилда икки эмас, балки бир бор – феврал-март ойларида амалга ошадиган бўлди.
Ўзбекистондан бу йил ҳам 5 минг мусулмон ҳаж сафарига йўлга чиқди. Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар қилишича, шу билан сўнгги мустақиллик йиллари ичида Ўзбекистондан Ҳаж зиёратига борган фуқароларнинг сони 60 мингга етди.
“Ўзбекистонда бир майдондан йилда икки марта ҳосил олиш мумкин ва сув масаласи муаммо бўлмайди”, - демоқда ўзбекистонлик олимлар. Фермер хўжаликларини бирлаштириш бу жараëннинг муқаддимаси бўлиши мумкин.
“Ўзбекистон давлат байроғидаги ярим ой – ҳилол эмас, балки ботаётган ярим ой тасвири ва бу ўзбек миллатининг мустақиллиги рамзи эмас”.
Ўзбекистон ҳукуматига мойил “Горизонт” нашрида “Тошкентда “Ҳизбут Таҳрир”га аъзо аёлларнинг яширин гуруҳи фош этилди” сарлавҳали мақола чоп этилди.
Тингловчи минбари дастури одатдагидек¸ Озодлик таҳририятига келган мактублар¸ қилинган қўнғироқлар асосида ҳозирланди. Тингловчиларимиз Озодликдан эшиттирилишини истаëтган мавзулар ҳам яна одатдагидек - адолатсизлик ва йўқчиликдан шикоят.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан барча вилоятлардан сараланган беш минг бўлғуси ҳожи шу кунларда ҳаж зиëратини бошлашга ҳозирланмоқда.
Тожикистон Ислом Уламолари кенгаши тожик аёлларини хорижда тикилган ҳижобларни кийишдан тийилиш ва бунинг ўрнига анъанавий миллий кийимларни кийишга чақирди.
Наманган вилоятида 40 дан ортиқ гўдакнинг ёппасига одам иммун тақчиллиги вирусига чалингани тўғрисида тарқалган хабарлар қисман тасдиғини топди.
Ангрен шаҳрида гумонланган шахсни калтаклаб ўлдирганликда айбланаётган тўрт милиционер устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.
“Ислом ва мусулмонлар” рукнининг бугунги сонида Ўзбекистон қора рўйхатидаги “Ихвонул-муслимийн”, “Жамоати таблиғ” ва “Салафийлар” оқимлари ҳақида сўз боради.
Эшиттиришимизнинг бу галги мундарижаси: - Ўзбекистон газеталарида қайси мавзуларда¸ қандай мақолалар чоп этилмоқда? Ўзбекистон расмий матбуоти шарҳи; - Қозоғистоннинг 2010 йилда ЕХҲТ га раислиги Марказий Осиё матуботи эркинлиги аҳволини ўнглайди. Европа расмийлари умиди; - Ўтган йили сўз эркинлиги борасида 110-ўринни эгаллаган Қирғизистон бу йил 112-ўринга тушиб қолди. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти хавотири.
Россия Бош прокуратурасининг андижонлик Абдумуталлиб Каримовни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини Марий Эл республикаси Олий суди маъқуллади.
"Тингловчи минбари" эшиттиришининг бугунги сонида: – тўрткўллик тадбиркор экстремист тамғаси билан 7 йил қамоқда ўтириб чиқди; – Тожикистондан Ўзбекистонга келин бўлиб тушган аёлни милиционерлар хўрлади; – ўзбекистонликлар юртида газ туриб, қишда тезак ёқишдан безийди.
Қароргоҳи Германияда жойлашган Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг Халқаро котибияти Ўзбекистон президенти номига хат йўллади. Ташкилот ўз аъзолари Мўътабар Тожибоева ҳамда сиёсий маҳбус Аҳмаджон Одиловнинг озод этилганини олқишлаб, Тошкентни “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси лидери Санжар Умаровни ҳам озод этишга чақирган.
Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли, Фарғонада “Ўтюраклар” клубини тузган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Германия парламенти вакиллари билан учрашди. 28 октябр куни Германия парламентидаги Яшиллар партиясидан вакил Мари Лиуза Бек ва яна қатор бошқа депутатлар Мўътабар Тожибоева билан бирга ўзбекистонлик журналист Умида Ниёзовани ҳам учрашувга таклиф қилиб, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият билан қизиқди.
Бугунги дастуримизда тилга олинадиган мавзулар мазмуни: - қамоққа ташланган милиционер ўғлини ҳимоя қилаётган она ўғлининг ҳамкасблари томонидан тазйиққа олинаётганидан арз қилмоқда; - сирдарёлик нафақахўр ота ҳарбий билим юртидан ноҳақ ҳайдалган, дея 3 ярим йилдан буён ўғлининг ҳаққи учун курашмоқда; - Россияда юрган қашқадарёлик мардикорлар оғир меҳнатга кўмилган даврнинг адоғига кўзи етмай, хуноб бўлмоқда.
Ўтган икки ҳафта давомида таҳририятимизга бўлган мурожаатлар мазмуни: - 5 йилдан буён қизнинг қотили суд курсисига келтирилмаётганидан нолиётган ота арзи; - ифторда пахтазордан оқиб келаётган ариқ сувини ичиб, оғиз очаётган қашқадарёлик рўзадорлар дуоси; - моли ўзбек чегарачилари томонидан мусодара қилинган тожикистонлик тадбиркор аёл ҳасрати; - Россия ўрмонларида машаққат чекиб, интизорлик билан юрти равнақини кутаётган мардикор орзуси.
Давомини ўқинг