тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бош-қошлигида Тошкентда ўтган “Подиум 2008” тадбирининг якуний нуқтаси унга жанубий Россия иқтисод ва хизмат давлат университетининг фахрий профессори деган ëрлиқнинг берилиши бўлди.
Туркиядаги ўнга яқин инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти 28 ўзбек қочқинининг Эронга депортация қилинганини қораламоқда. Қочқинлар гуруҳи 12 октябр куни иккинчи бор куч билан мамлакатдан чиқариб юборилди ва бу гал ҳам Туркиядан чиқарилган ўзбек қочқинларининг кейинги тақдири номаълум қолмоқда.
Ғарбда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи икки йирик гуруҳ —Европадаги Яшил партиялар иттифоқи ҳамда Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти Ўзбекистонга нисбатан санкциялар енгиллатилганини кескин танқид қилмоқда.
“10 сентябр куни андижонлик Муҳаммадшокир исмли, октябр ойи бошларида эса яна бир андижонлик Абдураҳмон исмли маҳбуснинг Сангороддан жасади чиқди”. Таҳририятимизга йўлланган электрон мактубда шундай хабар битилган ва бу хабарда айтилишича, ҳар икки маҳбус оғир қийноқлардан сўнг Тошкентдаги жазони ўташ муассасалари шифохонасида вафот этган. Мактуб мазмунига кўра, ҳар икки маҳбус диндор ва эҳтимол, Андижон воқеаларининг гувоҳларидир. Аммо, муаллиф ўз манзили ва исми-шарифи, шунингдек, бу маҳбусларнинг фамилияси ва уларнинг вафоти билан боғлиқ бошқа маълумотларни келтирмаган.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини расман тан олинган андижонлик қочқинларни Ўзбекистонга бериб юборгани учун танқид қилди. Бирлашган миллатлар ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг 93 сессиясида масаласи тилга олинган ўзбекистонлик тўрт қочқин Жаҳонгир Мақсудов, Одил Раҳимов, Ёқуб Тошбоев ва Расулжон Пирматовлар, қўмита текширувлари натижасига кўра, Ўзбекистонга ноқонуний равишда бериб юборилган.
Туркия полицияси томонидан мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган 24 ўзбек ҳануз Эрон чегарасидаги жиноий гуруҳ қўлида қолмоқда. Бу гуруҳ уларни озод қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули талаб қилмоқда. БМТ томонидан расман қочқин, деб тан олинган ўзбеклар орасида аёллар, ёш гўдаклар ҳам бор.
Россиядаги меҳнат муҳожирларига нисбатан ва муҳожирлар орасида зўравонлик ҳоллари кўпаймоқда. Сўнгги ҳафта ичида россиялик фуқаролар ва бошқа ўлкалардан борган меҳнат муҳожирлари орасида келиб чиққан жанжалларда 3 ўзбекнинг ўлдирилгани, бир нечаси жароҳатлангани ҳақида хабар берилди.
Қорақалпоғистонда ҳибсга олинган “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари ва “Эрк” демократик партияси аъзоси Аъзам Турғунов устидан Манғитда бораётган суд жараёни 16 сентябрга қолдирилди.
Ўзбекистондаги Виждон тутқунларини озод қилиш қўмитаси 8 сентябрь куни мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларига 28 виждон тутқунини озод қилишни сўраб, мурожаат чақириқ йўллади.
Рамазон ойи муносабати билан Тошкент шаҳридаги йирик масжидларда таровиҳ намозлари устидан қўшимча назорат ўрнатилгани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон парламенти Коллектив хавфсизлик шартномаси доирасида махфий маълумотларни сир сақлаш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда “Uzreport” сайти хабар қилмоқда.
Шу кунларда Россия раҳбарияти Москванинг бугунги кун тартибида турган энг бирламчи масала — МДҲ аъзолари томонидан Грузия билан давом этаётган низода Россия позициясининг қувватланиши ҳамда Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг тан олинишига эришишга астойдил уринмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 17 йиллиги шаънига эълон қилинган амнистия муносабати билан “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари номига чақириқ йўллади.
Нукус прокуратураси ҳибсда сақланаётган мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновга наркотик модда савдоси билан шуғулланганлик айби устига маст ҳолда жиноят содир этиш айбини ҳам қўшиш ҳаракатига тушди.
“Uzmetronom.сom” сайти Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатнинг БМТнинг Женева қароргоҳидаги ваколатхонаси раҳбари этиб тайинлангани тўғрисида хабар тарқатди.
Грузия ва Россия ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя этилмаётгани ҳақидаги хабарлар низолар бораётган ҳудудда азият чеккан тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш имконларини ўта чекламоқда.
Навбатдаги Рамазон ойи арафасида Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситалари ва ҳукуматга мойил электрон нашрлар мамлакатда диний толерантлик устиворлиги ва диндорлар ибодати учун барча шарт-шароитлар муҳайёлигидан сўзламоқда.
Россияда рўйхатдан ўтмаганлик айби билан 8 август куни ҳибсга олинган ўзбек қочқини Муҳаммадсолиҳ Обутов, маълум бўлишича, ҳибсдан озод этилган, аммо унга ҳамон экстрадиция хафви таҳдид солмоқда.
Жанубий Осетия ҳудудида Грузия ва Россия ҳарбийларининг жанг ҳаракатлари бошланганидан 3 кун ўтиб на Ўзбекистон ва на Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди.
Грузия томони Жанубий Осетия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлагани халқаро ҳамжамият томонидан низо ечими учун ташланган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Давомини ўқинг