тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Мустақиллик байрам қилинаётган кунларда "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз, Ўзбекистон президентининг айтганларини ерда қолдираётган давлат амалдорлари ҳаракатлраридан хафсалалари пир бўлаётганидан гап очишди.
Ўзбекистонда Давлат мустақиллигининг 19 йиллиги нишонланаётган 1 сентябр куни Озодлик мухбири бу байрамнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида қандай нишонланишини сўраб, собиқ маҳбус ва яқинлари жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
Мустақиллик байрами арафасида "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчи ва муштарийларимиз, Ўзбекистонда ойлик маошларнинг ўртача миқдори 500 долларга чиққанини айтаётган президент халқнинг турмуши кундан кунга оғирлашиб бораётганидан бехабарда, дея аттанг қилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги арафасида, одатдагидек, бир гуруҳ ўзбекистонликлар президент фармони билан турли даражадаги мукофот ва унвонлар билан тақдирланди. Мукофотлаш жараёнидан хабардор кузатувчилар Озодликка қаҳрамонлар қандай танланишини гапириб берди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 19 йиллиги арафасида, одатдагидек, бир гурҳ ўзбекистонликлар президент фармони билан турли даражадаги мукофот ва унвонлар билан тақдирланди. “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган уч ўзбекистонликдан бири Патилахон Эргашева Озодлик саволларига жавоб берди.
Озодлик тингловчи ва муштарийларидан Ўзбекистонда мусулмонларга нисбатан тазйиқлар кучаяётгани, айниқса, Рамазон ойи амалларини бажаришга тўсиқлар яратилаётгани ҳақида кўплаб хабарлар келаётгани боис, "Ислом ва мусулмонлар" рукнида Рамазон ойи бошқа мусулмон ўлкаларида қандай ўтади, деган саволни кўтардик.
Ўзбекистонда “Twitter” интернет хизмати оммалашаётган кўринади. Бу хизмат асосчилари Ўзбекистон “Twitter”га кираётганлар рўйхати орқада қолаётган бўлса-да, жорий йилда ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилари ўзлари ҳақида хабар беришнинг замонавий усули - “Twitter”ни қўллашда фаоллашиб бораётганини қайд этди.
"Борса келмас" номи билан тилга тушган Жаслиқ қамоқхонасида диндор маҳбусларга рўза тутишга рухсат берилди. Аммо бу диндор маҳбусларга енгиллик яратиш учун эмас, балки уларни яна-да кўпроқ хўрлаш, азоблашни кўзлаб берилган рухсат, дейди маҳбусларнинг яқинларию ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари.
Чоршанба куни "Эркин микрофон"га Жаслиқ қамоқхонасидаги меҳмонхонадан қўнғироқ қилган Сайёра опа турмуш бир турмуш ўртоғи тақдиридан хавотир олса, бир қамоқхонада сахарликка сув ичиб, рўза тутаётган мусулмонларнинг хўрланаётганига куюнади.
Бу тадбир Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги иқтисодий келишув экани айтилаётган эсада, келажакда Тошкентнинг Вашингтон билан яқинлашуви доирасида Афғонистондаги халқаро кучлар учун юкларни етказиб берувчи муҳим иншоотга айланиши эҳтимоллари юқори, демоқда таҳлилчилар.
Қашқадарёда ўзбекистонликлардан бири қўшни Туркманистондан бензин олиб ўтаётиб туркман чегарачисининг ўқига нишон бўлган бўлса, Қамчиқ довонида бензин тақчиллиги боис 3 километрлик навбатларда турган машиналар эгалари ўртасида чиқаётган муштлашувлар бугуннинг манзарасига айланмоқда.
Қашқадарё вилояти, Ғузор туманининг Туркманистон билан чегара ҳудудидан яширинча бензин олиб ўтаётган Эркин Абдуллаевни туркман чегарачилари отиб қўйди. Шу кунларда Ўзбекистондаги бензин тақчиллиги ўзбекистонликларни турли куйга солмоқда, хусусан ўлим билан ўйнашишга мажбурламоқда.
Ўзбекистон расмийлари томонидан тухматда айбланган ва бетоблиги боис судга бора олмаган журналистнинг уйига судья, прокурор, адвокат ва суд котиби таркибидаги гуруҳ келди.
Ўзбекистонда Рамазон ойи 11 август бошланади. Ўзбекистон мусулмонлар идораси ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келаётган Рамазон ойи ибодатлари учун барча шароитлар яратилаётганини айтаётган бўлса, оддий мусулмонлар ўзларининг ибодат қила олишлари учун чекловлар кун сайин кучаяётганидан гапиришмоқда.
Қирғизистон жанубини қайта тиклаш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ ëрдам сўраган Бишкек ҳукумати¸ ўз сафини миллатчилардан тозаламагунча¸ унга пул бермаслик керак¸ дейди ўзбеклардан бири.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби¸ генерал-майор Мирослав Ниëзов¸ 5 август куни Бишкек жорий ҳукумати учун туғилган яна бир таҳдид - бир неча юз кишилик оломоннинг ўз тўдабошисини Бош вазир этиб тайинлаши билан боғлиқ вазият ҳақида гапира туриб¸ шундай баëнот берди.
Ўзбекистон ҳукумати 2010 йилнинг иккинчи ярми давомида ишлаб чиқаришни кўзлаган 10 минг 900 дона қишлоқ хўжалиги техникасидан атиги 40 донаси пахта териш машинаси бўлади. Бу ўзбек расмийларининг терим чоғида қўл меҳнатидан, хусусан, болалар меҳнатидан ҳали-бери воз кечмоқчи эмаслигидан далолат беради.
Қирғиз хавфсизлик кучларининг ўзларига нисбатан давом эттираëтган тазйиқларидан қочиб¸ Россияга кетаëтган ўшлик ўзбеклар¸ Қозоғистонгача бўлган йўлдаги қароқчиликдан паноҳ истаб¸ яна Тошкентга юзланмоқдалар.
Қирғизистондаги Ўзбек миллий-маданий марказининг қонли воқеалардан буён бедарак кетган президенти Жалолиддин Салоҳиддиновнинг дараги 27 июл куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасидан чиқди. У Ўш воқеалари юзасидан бораётган тергов ишларидан бирида гувоҳ сифатида сўроқ қилингач¸ қўйиб юборилган.
Мамлакат Олий суди раиси 2010 йилнинг биринчи ярми давомида суд қарорлари асосида давлат фойдасига қарийб 75 миллион доллар маблағ ундирилгани ҳақида ҳисоб берди. Кузатувчилар¸ бу маблағнинг асосан фермер ва кичик тадбиркорга тўлатилган жарима экани¸ олигархлардан олинган маблағлар бу ҳисобга кирмаслигини тахмин қилмоқдалар.
Давомини ўқинг