Линклар

Шошилинч хабар
09 октябр 2024, Тошкент вақти: 00:09

ЎТЙ мулозимлари: Раматов буйруғи билан метрони проводник ва мардикорлар қурмоқда


24 октябрь куни Очилбой Раматов президент Мирзиëевга "Тошкент ерусти метросининг илк бекатлари битди"¸ деб ҳисоб берди.
24 октябрь куни Очилбой Раматов президент Мирзиëевга "Тошкент ерусти метросининг илк бекатлари битди"¸ деб ҳисоб берди.

"18 декабрь куни Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши туфайли ўлганларнинг аксарияти вилоятдан келган мардикорлардир. Махсус малака ва рухсатнома талаб қилинадиган метро қурилишига мардикорлар¸ шунингдек, бутун темир йўл тизими ходимларини сафарбар қилиш ҳақида Бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматов буйруқ берган".

Бу фикрни Озодликка “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бир неча мулозими билдирди.

Шахси сир тутилиш шарти билан Озодликка гапирган бир-биридан мустақил мулозимларнинг айтишича, Раматов қурилиш ҳақида 28 декабрь куни президентга ҳисоб бериш учун фавқулодда сафарбарлик эълон қилган.

Расмий маълумотда номлари келтирилган шаҳрисабзлик уч қурбонга оид маълумотлар “Ўзбекистон темир йўллари” мулозимларининг иддаоларига далил бўлиши мумкин.

Шаҳрисабзнинг Бешкапа қишлоғида 19 декабрда дафн этилган марҳумлар маҳалладошлари уларнинг ўз қишлоғида иш тополмай¸ Тошкентга иш излаб кетгани ва мардикор бозоридан метро қурилишига ëлланганини билдирди.

Озодлик гаплашган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ¸ “Тоштранслойиҳа”¸ “Тошкентметролойиҳа” тизими расмийлари¸ метронинг малакасиз ишчилар қўли билан қурилаëтгани¸ бу жараëнда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаëтгани учун ким масъул¸ деган саволга жавоб беришни истамади.

"Тупроқ босиб қолганлар - мардикор бозоридан ëлланган қора ишчилар"

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ўлганлардан олти нафарининг шахсини эълон қилди.

Улардан учтаси Қашқадарë вилояти Шаҳрисабз туманининг Бешкапа қишлоғидан келган ишчилардир.

Вазирлик баëнотида уларнинг метро қурилишига ким томонидан¸ қачон ëллангани¸ ер ости туннелини қазишда ишлаш учун малака ва рухсатномаси бўлган-бўлмагани ҳақида маълумот берилмаган.

Озодлик боғланган Шаҳрисабз ҳокимият тизимига алоқадор мулозимлардан бири¸ жасади 19 декабрь куни тупроққа қўйилган уч нафар бешкапаликнинг Тошкентга иш излаб кетган мардикорлар эканини тасдиқлади.

Абдуллаевлар амаки-жиян эди. Амакиси октябрда Тошкентга кетиб¸ жияниниям чақирган. Давронбек 11 декабрда Тошкентга бориб¸ метро қурилишига ишга кирган. Бир ҳафтада шундай фалокат бўлди”¸ деди марҳумлар ҳақида аниқ маълумотга эга Озодлик мулозим.

ФВВ 19 декaбрда тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида олти нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилиб, уларнинг шахси аниқлангани ва қидирув-қутқарув ишларининг якунланганини хабар қилди.

Бироқ 18 декабрда баъзи маҳаллий нашрлар норасмий маълумотларга таяниб¸ тупроқ босган жойда камида 20 та ëлланма ишчи ишлаëтган бўлгани ҳақида хабар қилган эди.

"Раматовча сафарбарлик - метрони бутун мамлакатдан йиғилган темирйўлчилар ва мардикорлар қурмоқда"

Озодлик билан шахси сир қолишини сўраб гаплашган “Ўзбекистон темир йўллари”да проводник¸ машинист ва вокзал хизматчиси бўлиб ишловчилар шундай иддао қилди.

Бир-биридан мустақил ҳолда гапирган Озодлик суҳбатдошларининг айтишича¸ бундан икки ой олдин Бош вазирнинг 1-ўринбосари¸ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кенгаши аъзоси (АЖнинг олдинги раҳбари) Очилбой Раматов Тошкент метроси қурилишини фавқулодда тезлатиш ҳақида буйруқ берган.

Тошкентда қурилаëтган қарийб 300 миллион долларлик янги метро линияси муаллифи ва бош қурувчиси Бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматовдир.
Тошкентда қурилаëтган қарийб 300 миллион долларлик янги метро линияси муаллифи ва бош қурувчиси Бош вазирнинг 1-ўринбосари Очилбой Раматовдир.

Шундан бери Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятдан метро қурилишида ишлаш учун вахталар тузилди¸ 12 соатлик иш жорий қилинди. Бизни Қўйлиқдаги участкага ташлашди – бетон қориш¸ бетон қуйишга. Умримда қурилишда ишлаб¸ бетон қуйган одам эмасман. Бошқалар ҳам шундай – проводник¸ машинист¸ вокзалда билетчи¸ қоровул бўлиб ишлайдиган одамлар. Соғмисан-касалмисан¸ ҳеч кимнинг иши йўқ. Оғир ишдан эзилиб¸ кейин асосий ишимизга кетамиз. Норози бўлганларга¸ шахсан Раматовнинг буйруғи¸ ëқмаса катта кўча дейишди. Ҳатто совуқ ва ëмғирда ҳам ишни тўхтатишга қўйишмади”¸ деди вилоятдан келган проводниклардан бири.

Ўтган ой бир гуруҳ темирйўлчилар Озодликка мурожаат қилиб¸ ўзларининг мажбуран метро қурилишига жалб қилинганини билдирган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг шахси очиқланмаслигини сўраган мулозимларидан бири¸ Раматовнинг буйруғи билан 200 га яқин қора ишчининг мардикор бозоридан қурилишга ташланганини иддао қилди:

Мардикорларни қўйдек ҳайдаб келиб¸ ер тагига туширишди. Раматов президентга метро линияси Янги йилгача битказилди¸ деб ëлғон ҳисоб бериб¸ кейин битмаган ишларни ими-жимида битирмоқчи эди. Метро қурилишида ер остида ишлаш қоидаларига махсус ўқитилган¸ махсус рухсатнома олган мутахассислар ишлаши шарт. Булар бечора мардикорни бир парча гўштни мясорубкага ташлагандек¸ ер тагига ташлади. Нега? Қурилишга ажратилган миллиардларни ўмариш учун! Қора ишчига арзимаган пул беради¸ қоғозда уни ўнлаб бараварага шишириб ëзади¸ орадаги фарқни чўнтагига солади”.

Тошкент метросининг янги линияси қурилишида ишлашга мажбурланган яна бир темирйўлчи метро қурилишидек оғир ва жиддий лойиҳага малакасиз ишчиларнинг мажбурланаëтганини "қўрқинчли ҳодиса" деб атади:

Метро қураëтганларнинг ҳеч бирининг қурилишдан умуман хабари йўқ. Проводник ва машинистлардан бошқа яна электрик¸ сваршчик¸ механик¸ йиғувчи¸ чилангарлар. Мажбуран чиқишган. Қўлидан малакали иш келмайдиганлар қандай метро қуради, бундайлар қурган метронинг сифати ва хавфсизлиги қандай бўлади? Юнусободдаги авариядан кейин одамлар ҳукуматдан шуни сўраши керак”.

19 декабрь куни Озодликка боғланган проводниклардан бири¸ Юнусобод фожиасидан кейин ҳам ўзларини метро қурилишида ишлатиш тўхтатилмаганини билдирди ва бу маълумотни далиллаш учун суратларни тақдим қилди.

Тошкент метросининг Қўйлиқ линиясида 18 декабрь куни ҳам проводникларни мажбуран ишлатиш тўхтамаган. Суратдаги ишчилар ўзларининг темирйўлчилар эканини айтмоқда.
Тошкент метросининг Қўйлиқ линиясида 18 декабрь куни ҳам проводникларни мажбуран ишлатиш тўхтамаган. Суратдаги ишчилар ўзларининг темирйўлчилар эканини айтмоқда.
Тошкент метросининг Қўйлиқ линиясида 18 декабрь куни ҳам проводникларни мажбуран ишлатиш тўхтамаган. Суратдаги ишчилар ўзларининг темирйўлчилар эканини айтмоқда.
Тошкент метросининг Қўйлиқ линиясида 18 декабрь куни ҳам проводникларни мажбуран ишлатиш тўхтамаган. Суратдаги ишчилар ўзларининг темирйўлчилар эканини айтмоқда.

Сансалорлик

Озодлик 18 декабрь куни Юнусобод метроси қурилишида рўй берган авария муносабати билан билдирилаëтган эътирозларга изоҳ сўраб¸ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг бир қатор дирекциялари¸ метро лойиҳасига алоқадор “Боштранслойиҳа” ва “Тошметролойиҳа”¸ ташкилотлари¸ шунингдек¸ Тошкент метрополитенидаги техник хавфсизлик учун масъул мулозимлар билан боғланди.

Бу мулозимларнинг ҳаммаси ўзи ва ташкилотининг аварияга алоқаси йўқлигини таъкидлашдан нарига ўтмади.

Хусусан¸ Тошкент метрополитени мутахассиси¸ ўзи ва бошқармасининг қурилаëтган янги метрога алоқаси йўқлиги¸ фақат эксплуатацияга топширилган метро йўналиши учун жавобгарлигини билдирди.

Бизни қурилиш жойига ҳатто яқинлаштирмайди ҳам. “Ўзбекистон темир йўллари” бу қурилишни пудратчи компанияга берган. Фожиа техника хавфсизлигига риоя қилинмагани оқибатида рўй берди¸ деган фикрдаман. Лекин бунинг учун буюртмачи (“Ўзбекистон темир йўллари”) ëки застройшик (ҳозирча расман очиқланмади¸ Озодлик манбаларига кўра¸ «Кўприкқурилиш»​ трести -таҳр.)дан қайси бири масъул¸ билмайман. Ҳукумат комиссияси тузилган. Лекин комиссияга Раматов раҳбар. Метрони қурдираëтган одам бу қурилишдаги қонунбузарликлар ҳақида қанчалик ҳалол хулоса чиқаради¸ бунисини билмаймиз. Очиғи¸ биз ҳам янги метро линияси хавфсизлигидан бироз хавотирдамиз. Ҳар қалай¸ ишимиз кўпинча ер остида ўтади”¸ деди Тошкент метрополитенининг техника хавфсизлиги бўйича мутахассисларидан бири.

Ким масъул?

Ижтимоий тармоқда ҳиссиëтли мунозарага сабаб бўлган 18 декабрь кунги фожиани шарҳлаганлардан кўпчилиги¸ бундай трагедиядан кейин нормал давлатларда бутун бошли ҳукумат¸ камига бу қурилишга алоқадор тизим раҳбарлари истеъфога чиққан бўлишини айтмоқда.

Аммо Озодлик гаплашган ҳукуматга яқин мулозимлар¸ истеъфо у ëқда турсин¸ бу фожиа учун асл жавобгарларнинг сувдан қуруқ чиқишини прогноз қилди:

Раматов Мирзиëев ва оиласининг садоқатли хизматкори. Унга ҳеч нарса бўлмайди. Комиссия раиси сифатида Раматовнинг ўзи “Метрострой” ва “Темир йўллари” раҳбарларини ишдан олади¸ кўпи билан 20 та одамни жазолайди¸ бўлди. Бечора мардикорнинг оиласига 100 млн. сўм бериб¸ тақдир экан¸ деб оғзини ëпишади. Масала ëпиқ. Лекин метро қурилишидаги катта коррупция қандоқ бўлса¸ шундоқ қолаверади”.

19 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Жиноят кодексининг “меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” ва “тоғ-кон¸ қурилиш ëки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддалари бўйича очилган жиноят ишига айнан кимлар тортилгани ҳозирча очиқланмади.

Тошкент ҳукумати 2021 йилгача пойтахт метросининг икки янги, узунлиги 10 километрли, саккизта станцияли йўналишини қуриб битказиш режасини эълон қилган. Бу қурилиш учун давлат бюджети ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиëт жамғармасидан 295 миллион доллар маблағ ажратилган. Бунча улкан маблағ¸ мутахассислар таъкидича¸ Тошкент янги метросини дунëнинг энг қиммат метролари сафига қўшади.

XS
SM
MD
LG