Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:08

Президент хиёнатда айблаган сўконғич ҳокимларини мукофотлади


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида, 29 август куни бир қанча ўзбекистонликларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади.

Мукофотланганлар орасида Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимлари Шуҳрат Ғаниев ва Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам бор.

2 август куни эса президент видеоселектор йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими “Ғаниев деган валломат”ни хиёнатда айблаб, у билан “катта ишларни амалга ошириш” имкони йўқлигини айтганди.

Президентнинг бундай дейишига Риштон туманида аҳоли уйларининг бузиб ташлангани ортидан кўчада қолган халқнинг норозилиги сабаб бўлган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00
Бевосита линк

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга алоҳида тўхталиб, президент тарбия қилиб юрган ҳоким "қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйганини" айтади:

Майли, Эрманов кеча келган ҳоким, Рўзиев иккаланг хиёнатчисан!

"Эй ноинсоф, Риштон бўйича ҳам сенга пул бериб айтдимки, Риштонни янгилаш керак, бироқ одамларни рози қилиб қилиш керак, деб. Жаноб Ғаниев, тажрибали ҳоким! Майли, Эрманов кеча келган ҳоким, Рўзиев иккаланг хиёнатчисан! Сизлар билан катта-катта ишларни амалга ошира оламизми? Ҳеч қачон ошира олмаймиз! Чунки сизларга бир топшириқ беришга одам қўрқади! Нега десангиз, савиянг йўқ, билиминг йўқ, китоб ҳам ўқимайсан, президентнинг қарорини ҳам"

Шуҳрат Ғаниев бундан аввал қўл остидаги ходимларни ва Тошлоқ тумани халқини қаттиқ ҳақорат қилгани ҳақида Озодлик ўз вақтида хабар берган.

Май ойида Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилганди.

Сенсираш
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк

2016 йил августидаги селекторда эса Фарғона вилояти ҳокими соҳа раҳбарларининг "калласини сапчадай узиб ташлаш" билан таҳдид қилганди.

Ҳақорат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк

Вазирни менсимаган, бошқарма бошлиғини “ифлос, ҳайвон, шакал, ҳезалак, маймун” деб ҳақорат қилган ҳоким ҳам орден олди

Президент фармонига кўра, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлардан яна бири - Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

Шавкат Мирзиёев 5 июль куни ўтказган ҳукумат мажлисида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни “кўзбўямачилик” ҳолатлари учун танқид қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими билан боғлиқ "Интернетда тарқалган" хабарларни кузатганини айтган.​

Май ойида президентнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида кўзбўямачиликни фош этувчи Озодлик мақоласи мамлакат бўйлаб шов-шувга сабаб бўлганди.​

Озодлик 6 нафар аёлга президент совғаси сифатида коттежлар берилиши ваъда қилингани, лекин президент Тошкентга қайтгач, улардан уйлар қайтариб олингани ҳақда хабар берганди.​

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк

26 июн куни Озодлик Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўтказган йиғилишининг аудиоси ва ҳокимнинг ҳақоратли сўзларини ошкор қилганди.

Шу мажлисда Абдураҳмонов вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини "ифлос, ҳайвон, ҳезалак", Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирини эса "мараз", "вазирча", деб сўккан эди.

"Кечирим" билан кечирилиб мукофотланган ҳоким

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни қаттиқ танқид қилганидан сўнг, унинг ишда қолиш-қолмаслик масаласини кўриб чиқишни Вазирлар Маҳкамасига топширган ва унга хиёнат қилган уч ҳокимни халқдан кечирим сўрашга мажбур қилган эди.

Аммо, президентга хиёнат қилган ҳокимлар ишдан олинмади. Ҳокимларнинг кўчага чиқиб халқдан ва президентдан кечирим сўраган видеолари ижтимоий тармоқларга қўйилди.

Шуҳрат Ғаниевнинг кечирими Президент томонидан қабул қилинди шекилли, у "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

XS
SM
MD
LG