Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:20

Андижон вилояти ҳокими соғлиқни сақлаш раҳбарини "ифлос, ҳайвон, ҳезалак" деб сўкди(АУДИО)


Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда раҳбарларини инсон шаънини таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ёзилган аудио Озодликка келиб тушди.

Аудиоёзувда ҳақоратлар силсиласининг энг кучлиси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновга нисбатан айтилгани эшитилади.

Вилоят ҳокими бошқарма бошлиғини “ифлос, ҳайвон, шакал, ҳезалак, карранда, маймун” каби сўзлар билан сийлаган.

Авазбек Абдураҳмонов Озодлик билан суҳбатда вилоят ҳокими уни ҳақорат қилганини эслолмаслигини айтди.

Озодликка тақдим этилган аудио 2 соату 36 дақиқадан иборат.

Аудиодан англашинича, бу мажлис июнь ойининг бошларида, Избоскан тумани маркази Пойтуғда бўлиб ўтган.

Бу аудиодаги овоз вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли эканлигини, ҳоким ўтказадиган мажлисларда жуда кўп марта иштирок этган вилоят даражасидаги ташкилотлардан бирининг раҳбари ҳам тасдиқлади.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов деб ишонилаётган овоз эгаси, бу мажлисда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновни аёвсиз ҳақорат қилади:

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк

“Нега менга бунақа ақл беряпсан, эй облздравнинг бошлиғи, ифлос, мараз, латта. Эй сени ўзи нимадан хабаринг бор, айтгин! Касалдан хабаринг бўлмаса, ундан хабаринг бўлмаса, анаву маразинг, вазирчанг ифлос, кеча менга кеволиб, кўтимга пахта қўйиб, Андижондан чиққан, Генпрокурорга хат киргизибди. Шприцни унақа қилиб ўтказяпти, перчаткани мунақа қилиб ўтказяпти тендер қилмасдан. Сен маразсан, дудкасан сен, эрта-индин бошингни ейман, сен ифлосни. Генпрокурор менга айтяпти, Шуҳрат ака бориб вазир билан гаплашиволинг, мана бундай хат қиляпти, деб. Мен шприцни киргиздириб, каттахоламникига олиб кетяпманми? Нимасига эътирозинг бор, сифатсиз деганмишсан, ифлос? Сен, как медик тушунадиган бўлсанг, нимаси сифатсиз уни?

(шу пайт бошқарма бошлиғи пастда туриб нимадир дейди, лекин ҳоким тутоқиб кетади)

Эътироз билдирмасанг, нега унақа қилади. КРУ сенинг уйингга келганми ёки мени уйимга? Қаерга қарадинг сен ифлос, нега қўлидан етаклаб, юр ҳокимнинг олдига, деб айтмадинг? Сифатсиз дейсан, нимага айтмадинг, ит! Иккита фронтга ўйнаяпсан, сен ифлос! Тилингни узиб, кўтингга тиқиб юбораман, сен маразни ҳали! Сен ўйнашяпсан мен билан, ҳезалак! Лекин эшитиб ол. Бугун менинг қўлимда власт! Икковингни сўяман, сен ифлосларни ҳали!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк

Ҳоким соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига нисбатан айтган ҳақоратли гапларини, бошқарма Андижонда ишлаб чиқарилган шприц ва тиббиёт қўлқопларини сифатсиз деб, Тошкентдаги фирмалардан сотиб олаётгани билан изоҳлайди:

“Тошкентдаги битта ифлос, бир ердан импорт қилиб олиб келяпти, шприцни. Уни тепасида 15-20 фоиздан ҳаммаси ўтирибди. Энди, уларнинг ризқи қирқилди-да! Мен у ёққа пул ўтказмаяпман, ўзимникини оламан, деяпман. Манаву главврачларни тўплаганман, олифталарни, кўтибўқларни. Умримда бормаган, ифлос, болнисангга бордимми? Ҳаммасини тўплаб айтяпман. Мана шприц, мана перчатка, сифатига, нархига эътирозинг бўлса, айт, деяпман. Кўтингни қисдинг ҳамманг, биттанг тишингни оқини кўрсатмадинг. Менинг шприц заводимда 150та одам ишлаяпти, агар шприц сотилмаса уларга ойлик берилмайди. У завод менга солиқ тўлаяпти. У тадбиркор пул сарфлади, завод олиб келди. Унга ёрдам бермасам, эртага банкрот бўлади. Нимага мен тошкентлик иккита олифтанинг дудкасига ўйнаб унинг шприцини олишим керак? Бу итларнинг кўти куйиб, ана шу дудканинг идорасига тўпланишиб олиб, хат қилишган. Ёзган айбини қаранг, ҳоким сифатсиз нарсани ўтказяпти. Нимаси сифатсиз, бўйнимга қўйиб бер мени, мараз!

(Пастдан сифатсиз нарсани... деган овоз эшитилади ва ҳоким яна тутоқиб кетади)

“Мен сенга олиб келиб бериб, оғзингга тиқиб, кўтингдан чиқариб юбораман, ана шу прокуратурага ёзган хатингни”

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, ҳоким билан бошқарма бошлиғи ўртасидаги жанжал аслида манфаатлар тўқнашувининг оқибатидир:

“Вилоят ҳокими барча туманлардаги тиббиёт бирлашмаларига ажратилган бюджет пулларига фақат у таклиф қилган Андижондаги заводдан шприц ва перчатка сотиб олиш талабини қўйган. Врачлар эса, бу маҳсулотларнинг сифатли эмаслигидан, дорига ўтказилган пуллар ҳам заводга ўтиб кетаётганидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишган. У ердан ишчи гуруҳ келиб, вазиятни ўрганган ва ҳоким нотўғри иш қилаётганини унга айтишган. Ана шундан, ҳокимнинг жаҳли чиқиб кетган ва бошқарма бошлиғини ҳақорат қилиб, мажлисдан ҳайдаб юборган. Бу ерда манфаатлар тўқнашди. Ҳоким мендан олсин дейди, бошқармадагилар ўзимиз хоҳлаган фирмадан, ўзимиз нархини келишиб оламиз, дейди. Бор гап шу!”

27 июн куни Ўзбекистондаги бир қанча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновнинг ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Авазбек Абдураҳмоновнинг ўзи 27 июн куни ишдан бўшатилганини Озодликка инкор қилди ва мажлисда ҳоким уни ҳақорат қилганини эслолмаётганини айтди:

- Унақа ҳолат бўлмаган. Мен эслолмаяпман. Узр, олдимда одамлар бор эди, деб Авазбек Абдураҳмонов алоқани узди.

Озодлик илгари ҳам андижонлик ҳокимларнинг қўл остидаги ходимларни инсон шаънини таҳқирлайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди.

Озодликнинг кузатишича, Андижон вилояти туман ҳокимларининг ҳақоратли сўзлар луғатида “ифлос, шакал, ҳароми, твар, эшак” каби сўзлар кўп учраган.

Озодликка юборилган аудио эшитилиб, вилоят ҳокимининг “сўз бойлиги” ҳам туман ҳокимлариникидан кам эмаслиги маълум бўлди.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 2017 йил кузда пахта теримига кам одам чиқарган ташкилот раҳбарларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб қаттиқ ҳақорат қилган ва бу ҳақоратлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 5 миллион сўм жарима солинган эди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган эди.

Аммо, бу огоҳлантиришдан кейин ҳам Дилмурод Раҳматуллаев 15 май куни ободонлаштириш ишларига етарли эътибор бермаган маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини "ифлос, худо урган, мараз, пес, мохов, ҳаром ва латта" каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ва Бўз тумани собиқ ҳокими Абдурашид Мамиров ҳокимликдаги йиғилишда боғча, мактаб ва коллеж раҳбарларини “наҳс, тварь, итдан тарқаган, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

XS
SM
MD
LG