Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2025, Тошкент вақти: 16:38

АҚШнинг минерал дипломатиясидан сўнг Хитой минтақадаги таъсирини мустаҳкамлашга интилмоқда


Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан. Тошкент, 21 ноябр, 2025
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан. Тошкент, 21 ноябр, 2025

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШнинг минтақа фойдали қазилмаларига эътибори фонида Хитой таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёнинг уч мамлакатига сафарқилмоқда.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекиннинг минтақанинг энг йирик савдо ҳамкори сифатидаги мақомини таъкидлашга қаратилган Марказий Осиёга сафари доирасида 21 ноябр куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

"Бугун Тошкентда Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан кўришишдан мамнунмиз", деб ёзди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкентда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги стратегик мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Хитой ТИВ раҳбари олдинроқ Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан музокаралар олиб борган.

Хитой мулозимининг минтақага ташрифи Марказий Осиёдаги беш давлат раҳбарларининг Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви ортидан ўтмоқда.

Президент Трамп Оқ уйда Марказий Осиё президентлари билан минтақанинг кенг ва стратегик аҳамиятга эга бўлган нодир металларни қазиб олиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилган.

Экспертлар Хитойнинг Марказий Осиёда унинг ўсиб бораётган иқтисодий ва сиёсий таъсири Трамп маъмуриятининг минтақа билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳаракатида муҳим омил бўлганига ишонишади.

Учрашув чоғида Вашингтон ўнлаб миллиард долларлик истиқболли келишувларни имзолади. Улар орасида —АҚШнинг Cove Kaz Capital компанияси билан биргаликда волфрам қазиб олиш бўйича Қозоғистон билан 1,1 млрд долларлик шартнома ҳам бор. Компания бош директори Пини Альтхауснинг айтишича, Трамп ва АҚШ савдо вазири Говард Латник ушбу келишувни тузишга ёрдам берган, бу эса Хитой компанияларини стратегик конни ўзлаштиришдан тўхтатиш мақсадида қилинган.

Москва таъсиридаги иттифоқлардан кимга нима наф?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:24 0:00

Пекиндан йўлга чиқишидан олдин Хитой ташқи ишлар вазирлиги Ван ташрифи минтақадаги аллақачон барқарор алоқаларни янада чуқурлаштиришга, жорий йил июнь ойида Қозоғистонда ўтган «Хитой–Марказий Осиё» саммитида имзоланган миллиардлаб долларлик келишувларни жадаллаштиришга қаратилганини маълум қилди.

«[Бу ташриф] ўзаро сиёсий ишонч ва анъанавий дўстликни мустаҳкамлайди, “Бир белбоғ — бир йўл” ташаббуси доирасидаги юқори сифатли ҳамкорликни чуқурлаштиради ва “Хитой — Марказий Осиё” ҳамжамиятини барпо этишга қўшимча ижобий ҳисса қўшади», — деди 17 ноябр куни Пекинда Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нин.

Хитой амалга ошираётган келишувлар

«Хитой — Марказий Осиё» саммитида муҳокама қилинган асосий лойиҳа — қиймати миллиардлаб долларга тенг бўлган, кутилаётган «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлидир.

Ушбу мега-лойиҳа Шарқ-Ғарб савдосини ривожлантириш мақсадида Хитой ва Европа ўртасида етказиб бериш вақтларини қисқартириш ва Қирғизистон ҳамда Ўзбекистонга қуруқлик орқали ўтадиган савдо йўлларига яхшироқ чиқиш имконини беришга қаратилган.

Қирғизистонни Хитой билан боғлайдиган темирйўлни қураётган тоғли ҳудуддаги қурилиш ишчилари базаси.
Қирғизистонни Хитой билан боғлайдиган темирйўлни қураётган тоғли ҳудуддаги қурилиш ишчилари базаси.

Қурилиш 2024 йил июль ойида бошланган эди. Қирғизистоннинг транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев 12 ноябр куни таъкидлашича, узунлиги 450 километр бўлган темирйўл беш йил ичида қуриб битказилади.

Лойиҳанинг қиймати 6 млрд долларгача баҳоланган, бироқ ҳар бир иштирокчининг улуши ошкор этилмаган. Сиргабаев молиялаштириш бўйича батафсил тақсимот келтирмаган, фақат «Қирғизистон ўз молиялаштириш мажбуриятларини аллақачон бажарган, Ўзбекистон ва Хитой ҳам ўз улушларини молиялаштирмоқда», деб айтган.

Темирйўлдан ташқари, сентябрь ойида Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида бошқа келишувлар ҳам имзоланган.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нефть-газ лойиҳалари, нефть кимёси, транспорт коридорлари, логистика хаблари ва рақамли технологияларга инвестицияларни ўз ичига олган тақрибан 15 млрд долларлик 70 дан ортиқ тижорат келишувини имзолади. Остона, шунингдек, хитойлик компаниялар билан нефть-газ лойиҳаларига қўшимча 1,5 млрд долларлик инвестициялар тўғрисида келишувга эришди.

Ўзбекистон уранни ҳам ўз ичига олган қазилма заҳираларини қазиб олишга оид Хитой билан умумий қиймати тахминан 5 млрд доллар бўлган 13 та янги келишув тузилганини эълон қилди.

Хитой компаниялари Тожикистоннинг кончилик соҳасида ҳам устувор ўринни эгаллайди. Мамлакат расмийлари эса ўсиб бораётган Хитой таъсири ҳақидаги хавотирларга жавобан Хитой компаниялари бу қадар йирик лойиҳаларни амалга оширишга рози бўладиган ягона чет эллик ҳамкорлар эканини айтишади.

Озодликнинг 2024 йилда Тожикистондаги йирик Хитой конларига бағишланган улар ҳаво ва сувнинг ифлосланиши манбаи бўлиб хизмат қилаётганини ўртага чиқарган. Тожик расмийлари эса хитойлик инвесторларни қўрқитиб юбормаслик учун экологик қонунбузарликларга кўз юммоқда.

Марказий Осиёнинг беш мамлакати катта мис, олтин ва нодир ер элементлари заҳираларига эга ва дунё уранининг тахминан ярмини ишлаб чиқаради. Ушбу манбаларга кириш Вашингтон ва Пекин ўртасидаги рақобатда таранглик нуқтасига айланмоқда.

Нодир ер элементлари — шамол турбиналаридан ва смартфонлардан то қирувчи учоқлар двигателларигача бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган 17 хил металл бўйича Хитой қазиб олишнинг 70 фоиздан ортиғини, қайта ишлашнинг 90 фоизи ва магнитлар ишлаб чиқаришнинг 93 фоизини назорат қилади.

Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон ва қўшнилар муаммосини еча оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:05 0:00

Хитойлик ишчилар билан боғлиқ ҳодиса

Қирғизистон президенти маъмурияти хабарига кўра, Ван шунингдек, Қирғизистонда ишлаётган хитой компаниялари вакилларига маҳаллий қонунларга қатъий риоя қилиш ва мезбон мамлакат анъаналарини ҳурмат қилиш бўйича кўрсатмалар берилганини айтган.

15 ноябрь куни Қирғизистоннинг шимолидаги қишлоқда йўл устидан чиққан баҳс ортидан ўнлаб қирғиз ва хитой ишчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берган.

Милиция 16 кишини қўлга олди ва яна 44 нафарни, шу жумладан хитойлик ишчиларни ҳам сўроққа чақирди. Бир қирғиз ишчиси шифохонага ётқизилган. Ҳодиса мамлакат ижтимоий тармоқларида норозиликлар уйғотди.

Ҳодиса аҳолиси 7 миллион кишини ташкил этувчи мамлакатда сақланиб келаётган аксил-хитой кайфиятларини янада кучайтирган. Қирғизистон минтақада хитой савдоси, кредитлари ва инвестицияларига энг кўп боғлиқ мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Хитой компанияларининг маҳаллийларни ишга олиш ўрнига ўз ишчиларини олиб келиши — кўп йиллардан бери мавжуд бўлган, бир неча марта норозиликларга сабаб бўлган муаммо.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван билан учрашган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Женбек Кулубаев эса ҳодисадан сўнг хитой ишчилари меҳнат бозорини тўлдириб, маҳаллий аҳолининг иш жойларини эгаллаб олмоқда, деган айбловларни рад этди.

«Хитой ҳақида деярли маълумот йўқ — қандай ҳамкорлигимиз бор, қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда, — дейди Озодлик қирғиз хизматига ҳодиса юзасидан изоҳ берар экан, қирғизистонлик таниқли ҳуқуқшунос Нурбек Токтакунов. — Қачонки маълумот кам бўлса ва одамлар сукут сақлашга мажбурланса, ксенофобия авж олади. У билан курашишнинг ягона йўли — очиқлик».

XS
SM
MD
LG