Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

Терговчилар: MH17ни Украинада Россия зенит бригадасиниинг БУК ракетаси уриб туширган


BUK-332 ракетаси. 2014 йил, 17 июлда Донецкда олинган сурат.
BUK-332 ракетаси. 2014 йил, 17 июлда Донецкда олинган сурат.

2014 йили MH17-рейси билан парвоз қилаётган учоқни Украина устида уриб туширган БУК ракетасини Россиянинг 53-зенит бригадаси учирган.

Бу ҳақда пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Нидерландияликлар бошчилигидаги Қўшма тергов гуруҳи (JIT)​ баёнот берди.

Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландия ва Украина ҳукумат идоралари вакитлларидан таркиб топган Қўшма тергов гуруҳи (JIT) матбуот анжуманини 24 май куни Нидерландиянинг Улрехт шаҳрида ўтказди.

MH17-рейси билан учган самолёт 2014 йил 17 июль куни Украинанинг Донецк вилоятидаги можароли ҳудудда уриб туширилган ва 298 киши қурбон бўлган эди.

Қароргоҳи Британияда жойлашган ва очиқ манбалардан олинган маълумотларни тергов қиладиган мутахассислардан иборат Bellingcat ташкилоти 53-зенит бригадасини эҳтимолий ракета манбаси сифатида аниқлади. Терговчилар учоқни ўша ракета уриб туширганини айтмоқда.

Россия Украинанинг ички ишларига аралашаётганини инкор қилиб келади. Ваҳоланки, Киевга қарши курашаётган айирмачиларга Москва ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий ёрдам бераётгани хусусида рад қилиб бўлмайдиган исботлар мавжуд. Россия ҳам, айирмачилар ҳам MH17 учоғини уриб туширганини рад этмоқда. Бу ҳам етмагандай, ушбу фожиани асослаш учун бир қанча фаразларни илгари сурмоқда, аммо терговчилар уларнинг ҳеч бири куракда турмаслигини исботлаб берди.

JIT 2016 йили Малайзияга қарашли учоқ айирмачилар назоратидаги Донецк вилоятида Россия ҳарбийлари берган БУК зенит тизими билан уриб туширилганини аниқлаган эди. Унинг ҳисоботида айтилишича, БУК тизими Украинага Краснодон яқинидан олиб кирилган, учоқ уриб туширилиши биланоқ тез орада махфий тарзда Россия ҳудудига олиб ўтилган.

25 май куни Bellingcat Ҳаага шаҳрида матбуот конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда. Унда тергов бўйича янги ҳисобот тайёрлашга киришилиши эълон қилинади.

Россиянинг The Insider вебсайти билан бирга ўтказилган ва декабрь ойида эълон қилинган Bellingcat терговига кўра, учоқни уриб туширишга дахлдор юқори лавозимли рус генерали аниқланган.

Bellingcat тергов гуруҳи очиқ манбаларда мавжуд аудио ва визуал маълумотларни таҳлил қилиш учун мураккаб рақамли воситалардан фойдаланади. Қўлга киритилган маълумотларда “Дельфин” лақаби билан қайд этилган киши айни пайтда пенсиядаги рус генерал-полковниги Николай Ткачёв бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. У бугунги кунда Россиянинг Марказий ҳарбий округида бош назоратчи бўлиб хизмат қилмоқда.

Ткачёв “Дельфин” лақаби билан иш кўрганини ҳам, 2014 йили Украинага борганини ҳам рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG