Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:16

Туркманистонда муҳожирларни қайтариш чоралари кучайтирилмоқда


Туркманистонлик йўловчилар.
Туркманистонлик йўловчилар.

Туркманистон расмийлари пул топиш мақсадида мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган мигрантларни қайтариш чораларини кучайтирмоқда.

Айни дамда амалдорлар “ паспортлари эски” фуқароларга қисқа муддатларда - атиги уч ҳафта мобайнида янги ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда беришмоқда, шунингдек, мамлакат ташқарисида бўлган ва миграция қонунларини бузган фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини айтишмоқда.

"Генешликлар (Кенгашлар - Туркманистондаги маъмурий бирликлар)да мигрантларни ватанга қайтариш мавзусига бағишланган учрашувлар давом этмоқда. Ватанга қайтганларга уч ҳафта мобайнида паспортларни алмаштириб бериш ваъда қилинмоқда. Шунингдек, уларни миграция қонунларини бузганликлари учун жавобгарликка тортмаслик ваъда қилинмоқда. Бу масалада президент фармони чиқишига хам ваъда берилмоқда", - дея хабар берди 11 июнь куни “Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбири.

"Туркманларни ҳар қандай йўллар билан қайтариш борасида юқоридан топшириқ келган. Уларнинг қариндошлари билан суҳбатлар уюштирилмоқда, болалари, набираларини қайтаришга чақирилмоқда", - дейди “Озодлик” мухбири. Унинг сўзларига қараганда, ваъда ва келишувлардан ташқари қариндошлари орқали босимлар ҳам бўлмоқда: "Мигрантлар қайтишга шошилмаётгани учун қариндошларига босим ўтказиш бошланди. Бюджет соҳасида ишловчи ходимларга, агар қариндошлари қайтмайдиган бўлса оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантиришмоқда. Бу каби ҳолат бутун мамлакатда кузатилмоқда".

Туркманистонликлар пул топиш мақсадида биринчи навбатда Туркияга йўл олади. Сўнгги вақтларда Туркманистон фуқаролари қўшни давлатларга, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонга ҳам йўл олмоқда.

XS
SM
MD
LG