Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Туркманистонда интим-ўйинчоқ сотаётган аёл ушланди


Яқинда Дашўғиз (Туркманистон шимоли)да яширин равишда интим-ўйинчоқ сотаётган аёл ушланди.

"25 май куни Оқтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро полицияга мурожаат қилиб ўзининг хотинига Дашўғиз шаҳрида яшовчи аёл интим-ўйинчоқ - вибратор сотганини маълум қилди. Шундан сўнг номи қайд қилинган аёлнинг уйи тинтув қилинганида ўнлаб интим қўғирчоқлар топилди ва мусодара қилинди", - дея хабар берди Дашўғиз полициясидаги манба “Озодлик” радиосига.

Унинг сўзларига қараганда, сўроқ вақтида аёл товарни Туркия ва Россиядан олиб келганини, сотилган маҳсулотларнинг нарҳи 800-3000 манат (3000 манат АҚШ долларининг расмий курсида $850га яқин, қора бозор курсида $120)ни ташкил қилишини айтган. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва у 3-5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бундан аввал расмийлар томонидан Дашўғизда мобил телефонлари порнографик маълумотлар бор ёки йўқлигидан текширилаётгани, шунингдек ўқувчи қизлар оммавий равишда гинеколог назоратидан ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. ​

Ўз номини ошкор қилишни истамаган полиция вакилларининг “Озодлик” билан суҳбатда айтишича, балоғатга етмаганлар орасида фоҳишалик билан боғлиқ ҳодисаларнинг қайд этилаётгани туфайли шу каби чоралар кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG