Линклар

Шошилинч хабар
04 июл 2022, Тошкент вақти: 20:50

Интернет медиа мутахассиси: TikTokни менталитетга мослаб бўлмайди


Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 15 декабрь куни TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам билан Ўзбекистонда июль ойидан бери блокланган TikTok ҳақида онлайн учрашув ўтказгани ҳақида хабар қилди.

Комил Алламжонов, Телеграм каналида ёзишича, ўзаро муҳокамада у “TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар” берган.

TikTok вакиллари эса бу таклиф “албатта инобатга олиниши”ни таъкидлаган.

Дунёда қарийб бир миллиард фойдаланувчиси бўлган TikTokни ўзбеклар қадриятига, урф-одатларига менталитетига мослаш мумкинми, бу таклифда қанчалик мантиқ бор?

Озодлик радиосининг рақамли медиа бўйича мутахассиси Тўлқин Умаралиевнинг айтишича, бундай таклиф қўйишнинг ўзи абсурд ва ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди:

“Бу жуда ҳам қизиқ ва ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайдиган янгилик. TikTok ҳозир дунёда, Европа давлатлари, Россия, АҚШ, Хитой каби аҳолиси кўп мамлакатларда жуда тез ривожланиб бораётган ижтимоий тармоқ. Айниқса ёшлар ва болалар орасида. Энди бу катта бизнес корхона Ўзбекистондек кичкина бозор деб, йўналишини алгоритмларини ёки қоидаларини ўзгартириши ҳақида ўйлаш - абсурд! Балки учрашувлари ҳақиқатан ҳам бўлгандир, балки улар Алламжоновнинг бу таклифини эшитиб, дипломатия учун хўп деб қўйгандир. Лекин қадриятларга мослашиш ёки бирор бир шартларга кўниши нореал нарса. TikTok бу бизнес, безнес эса бунақа ишламайди!”.

Тўлқин Умаралиев билан суҳбатни қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:48 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда TikTok, Twitter, ВКонтакте ва Skype тармоқларини июль ойида “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси блоклаган эди. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар бу тармоқларга фақат VPN воситасида кира олмоқда.

XS
SM
MD
LG