Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 19:55

ТОШКЕНТ – “ST-таъсир: носоз қувур таъмирланди, нобоп йўл кейинроқ асфальтланади” 


“Сиздан Телеграм”да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри Боғ кўчасидаги сув қувури тешилиб, ичимлик суви оқиб ётгани, шунингдек, йўллар таъмирталаблиги хусусида мактуб эълон қилинган эди. Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

“Бўстонлиқ тумани “Сувоқова” филиали раҳбари Л.Мирзалиевнинг маълумотига кўра, Боғ кўчасига тортилган ичимлик сув қувурлари масъул ишчи-ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Боғ кўчасидаги филиалга тегишли марказий ичимлик сув қувурлари соз ҳолатда экани аниқланган.

Шу билан бир қаторда Амангелди кўчасидаги савдо дўкони олдида жойлашган ичимлик сув қудуғидаги аҳолига тегишли диаметри 25 ҳамда 50 ммлик ичимлик сув қувурлари носос ҳолга келиб қолгани боис ундан келаётган сув оқиб тушаётгани аниқланган. Қувур ишчи-ходимларимиз томонидан таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилган.

Бўстонлиқ тумани Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Л.Тожибоев мурожаатда кўрсатилган “ички йўлларнинг таъмирталаблиги” масала юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориб, қуйидагиларни маълум қилди:

Бугунги кунда ички йўлларни таъмирлаш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурга асосан ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 5386-сонли фармонига асосан, 2019 йил дастурига 3 та яъни “Барраж”, “Қоронқул”, хамда “Алғабас” МФЙлари киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда дастур асосида ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2019-2022 йиллар манзилли дастури тасдиқланганини инобатга олиб, мурожаатда кўрсатилган Боғ кўчаси қўшимча дастурга киритилиб маблағ ажратилмагунча таъмирланмайди”.

(Бу хабар Озодликка 12 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG