Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:15

АНДИЖОН – “ST-таъсир: табиий газ тармоғидан узилаётган маҳалла мурожаатига расмий муносабат билдирилди”


“Cиздан Телеграм”да Андижон тумани Шаҳидтепа кўчаси аҳлининг газ муаммоси хусусида мактуби чоп этилган эди. Хусусан, аҳоли мутасаддилар ҳудудни табиий газ тармоғидан узишга уринаётганидан арз қилганди. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизматидан мазкур ҳолат юзасидан ST’га жавоб хати келди:

“Андижон тумани “Толмозор” МФЙ ўрамидаги Шаҳидтепа кўчаси Андижон шаҳрининг “Қўшариқ”, “Истиқлол”, “Бунёдкор” ва “Шифокор” МФЙларида жойлашган 147 та кўп қаватли уйлардаги 8798 та хонадонни табиий газ билан таъминловчи газ тармоғига уланган. Бугунги кунда ушбу кўча табиий газ тармоғидан узилмаган. Кўп қаватли уйларга тортилган тармоқдан Шаҳидтепа кўчасидаги ҳовли, уй-жойларни табиий газ билан таъминланиш даражаси ўрганилмоқда ҳамда табиий газ танқис вақтларда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан суюлтирилган газ билан таъминлаш белгиланган.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ раҳбари ва мутахассислари Шаҳидтепа кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан мавжуд муаммолар ва камчиликлар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида учрашдилар. Суҳбат давомида ҳар бир хонадонни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда эътиборсиз қолдирмаслик, кўп қаватли уйларни кафолатли иссиқлик билан таъминлашда бошқа турдаги ёқилғидан (маиший газ баллони, кўмир ва ҳоказолар) фойдаланишнинг имконияти бўлмагани сабабли ушбу хонадонларни куз-қиш мавсумида иссиқлик билан таъминлашда табиий газ ягона манба экани алоҳида тушунтирилган.

Андижон тумани Шаҳидтепа кўчаси атрофидаги барча маҳаллалар жадвалга мувофиқ, доимий тарзда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Шаҳидтепа кўчасини табиий газ билан таъминлаш имконияти бўлмаган вақтда ҳар бир хонадонни маиший газ баллони ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан етарли захиралар тайёрланган.

Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ аҳолининг мурожаатлари юзасидан (74) 298-08-72 ишонч телефони доимий ишлаётгани ҳамда барча мурожаатлар ўз муддатида ўрганилишини маълум қилади”.

(Бу хабар Озодликка 23 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG