Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:54

АНДИЖОН – “ST-таъсир: масъуллар канализация муаммосини ҳал этишга киришди”


“Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Хонобод шаҳри “Анҳор” МФЙ Обод кўчасида жойлашган 1-уй аҳлининг мактуби чоп этилган эди. Кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли “дом”нинг канализацияси таъмирталаб аҳволда эканини баён қилган эди. Хонобод шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи А.Мираҳмедовга кўра, ҳудуд мутасаддилари канализация муаммосини ҳал этишга киришган. Хусусан, уй ертўласида санитар тозалов ишлари олиб борилган, оқова сув билан тўлган хандақ махсус техника ёрдамида тозаланган. Қайд этилишича, манзилли дастурга кўра маблағ ажратилиши билан кўп қаватли уй марказий канализация тармоғига уланади.

(Бу хабар Озодликка 19 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG