Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:02

ФАРҒОНА – “ST-таъсир: сувсиз қолган кекса аёлнинг муаммоси ҳал қилинди” 


“Сиздан Телеграм”да Фарғона шаҳрида яшовчи кекса аёлнинг хонадони сув ва канализациядан узиб қўйилгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Фарғона вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Фарғона шаҳри Маданият МФЙ Фарғона кўчаси 35-уй 3-хонадонга Фарғона вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ва мазкур корхонанинг Фарғона шаҳри филиали ходимлари биргаликда бориб, хонадон эгаси мурожаатчи Татьяна Умирзақова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида мурожаатчи хонадонида ичимлик суви тармоқларида муаммо юзага келгани аниқланиб, ходимлар томонидан хонадондаги ичимлик суви тармоқлари кўздан кечирилди ва юзага келган муаммо жойида бартараф этилди. Ҳозирда ушбу хонадонда тоза ичимлик суви мавжуд ва мурожаатчи Т.Умирзақова “Сувоқова” ДУК ходимлари томонидан кўрсатилган хизмат юзасидан ўз миннатдорлигини билдирди”.

(Бу хабар Озодликка 2 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG