Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 11:10

САМАРҚАНД – “ST’даги шикоятдан сўнг ҳокимлик бекатдаги ноқонуний гўшт дўкони бузилишини билдирди


“Сиздан Телеграм”да Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги жамоат транспорти бекати сотувга қўйилгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Оқдарё тумани ҳокимлиги ушбу масалада қуйидаги жавоб хатини йўллади:

“Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 31 декабрдаги 636-сонли, 1997 йил 2 майдаги 278-сонли, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимининг 1997 йил 16 августдаги 150-Қ-сонли қарорлари, йўриқномаси, Янгиқўрғон ҚФЙнинг 1995 йил 6 июндаги 03-Қ-сонли қарори, Оқдарё туман йўл қурилиш бошқармасининг 1995 йилдаги ижара шартномаси, Оқдарё туман давлат бино-иншоотлар ва ер кадастр бўлимининг 2005 йилдаги 275-сонли маълумотномасига асосан, ушбу мақолада кўрсатилган Оқдарё тумани Янгиқўрғон МФЙ Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудидаги 4Р58б М-37 автойўлидан Янгиқўрғон қишлоғига автомобиль йўлининг 4 км.да жойлашган автобекат биносида қурилган савдо дўкони биноси учун туман ҳокимининг 2006 йил 14 мартдаги 296-Қ-сонли қарори билан фуқаро Эгамов Аъзамга эгалик ҳуқуқи берилган ва фақат савдо дўкони унинг номига хусусий мулк сифатида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунга кўра, биргина автобекат биносига қўшиб қурилган савдо дўкони хусусий мулк сифатида берилган бўлиб, автобекат биноси ўз ўрнида қолиб, фаолият кўрсатилаётгани маълум қилинди.

Фуқаро Аъзам Эгамов автобекат биносини эмас, балки унга қўшиб қурилган савдо дўконини сотмоқчи бўлиб эълон ёзиб қўйгани, бугунги кунда ушбу дўконни ўғли билан биргаликда ишлатаётгани сабаб сотиш фикридан қайтганини маълум қилди. Шунингдек, автобекат биноси айвони олдига ўзбошимчалик билан пластик ром ўрнатиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётган гўшт дўконини бузиб, йўловчилар автобекат сифатида фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиб бериш мажбуриятини олди ва бу ҳақда тушунтириш хати ёзди”.

(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG