“Cиздан Телеграм”да Андижон вилоят Булоқбоши туманида аҳоли хонадонлари йўл кенгайтирилиши сабаб газсиз қолгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди. Қуйида ана шу жавоб хати чоп этилмоқда:
“Ижтимоий тармоқда “Масъуллар йўлни кенгайтиришни рўкач қилиб, аҳолини газсиз қолдирди” хабари юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Булоқбоши тумани Баландчек МФЙ ўрамидаги ҳолат ўрганилди.
Аниқланишича, Булоқбоши тумани Баландчек МФЙ ўрамидаги 1088-Райиш-Нефтьпром-Хидирша йўлининг 0-1 км қисмида кенгайтириш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу сабабдан кўчанинг таъмирланаётган қисмидаги табиий газ тармоқлари ва қувурлари вақтинчалик узилган.
Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Илҳомжон Собировнинг маълум қилишича, айни вақтда текислаш ва шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.
Шебенлаштириш ва таъмир ишлари 9 сентябрь куни охирига етказилади. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ мазкур йўл қисмидаги таъмир ишлари якунлангач, Булоқбоши тумангаз филиали ходимлари томонидан 11 сентябрь кунига қадар ҳудуддаги табиий газ қувурларини қайта монтаж қилинишини маълум қилади.
Барча саволлар бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 1104 ёки (71) 200-08-04 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин”.
(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|