Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:29

НАВОИЙ – “ST’да мактуб чиққач, ҳокимлик аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашга ваъда берди”


“Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят, Навбаҳор туман, “Сарой” МФЙ аҳлининг узоқ йиллардан буён табиий газ ва сув тақчиллигидан қийналиб келаётгани ҳақидаги мактуби чоп этилган эди. Мазкур мурожаатга Навбаҳор туман ҳокимлигидан жавоб келди. Қуйида ҳокимликнинг жавоб хати эътиборингизга ҳавола этилмоқда:

“Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами хонадонлар сони 453 тани ташкил этиб, ҳудуддаги хонадонларнинг 215 таси табиий газ билан таъминланган, қолган 238 та хонадонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 апрелдаги 47-сонли йиғилиш баёнига асосан табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабабли фуқароларнинг розилигига асосан 2016 йилда тармоқдан узилган. Суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартномаларга асосан тармоқдан узилган хонадонлар тўлиқ маиший газ баллонлари билан таъминланган. Ҳозирги кунда хонадонларга узлуксиз равишда 20 килограммдан суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Хонадонларга етказиб берилаётган 1 дона 20 килограммлик газ баллонларининг нархи 22400 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, туман газ корхонаси захирасида 2200 дона маиший газ баллони мавжуд.

Ичимлик суви муаммоси бўйича:

2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли Президент қарорига асосан Навбаҳор туманига Кармана туманидан кириб келувчи, лойиҳа қиймати 11,7 млрд бўлган, 12 км асосий сув қувурини реконструкция қилиш ишлари 2019-2020 йиллар дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур лойиҳа бўйича 6,5 км масофада ичимлик суви қувурлари ётқизилди, бу ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Бугунги кунда маҳалла ҳудудидаги 453 та хонадонлардан 330 таси доимий ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, қолган 123 та хонадонларга мавжуд сув қувурларининг қуввати етмаслиги сабабли аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашда вақтинчалик узилишлар юзага келмоқда.

Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида туман “Сувоқова” ДУК томонидан ҳудудга 2 та махсус техника бириктирилган.

Юқоридаги лойиҳа якунига етказилгандан сўнг ҳудуддаги ичимлик суви муаммоси тўлиқ бартараф этилади”.

(Бу хабар Озодликка 3 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG