Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:24

БУХОРО – “ST-таъсир: қаровсиз қабристонни обод қилишга киришилди”


ШОФИРКОН. “Сиздан Телеграм”да Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғидаги Имом Муҳаммад қабристони узоқ йиллардан буён қаровсиз аҳволда экани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Шофиркон туман имом хатиби Жасур Латипов daryo.uz мухбири билан суҳбатда SizdanTelegramда кўтарилган масала юзасидан қуйидагиларни айтган:

Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Бухоро 2020 йилдаги Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинган. Айни дамда 2020 йилда Бухорода ўтказиладиган халқаро тантана муносабати билан вилоятда барча тарихий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар, шунингдек, қабристонларда кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган. Шофиркондаги Имом Муҳаммад қабристонини ҳам сақлаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тузилган.

Тумандаги Талижа, Сўфиён, Саврак, Боғиафзал, Жилвон қишлоқлари аҳолиси учун мўлжалланган ушбу кўҳна қабристон 2,5 гектардан иборат. Қабристон жойлашган “Боғиафзал” МФЙ раиси Фурқат Қудратовнинг айтишича, қабристон ҳудудини ободонлаштиришга анча олдин киришилган.

2015 йилда давлат бюджетидан ажратилган 38 миллион сўм маблағ эвазига шарқий дарвозасининг ўнг томонидан 116 метргача пишиқ ғиштдан девор билан ўралган. Ҳар икки дарвозани туташтирувчи 250 метрга яқин масофага ҳам шу йил август-сентябрь ойларида алоҳида девор барпо қилинган. Ҳозирда эса 20х5 метр ҳажмдаги айвонда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қабристоннинг ҳар икки дарвозаси оралиғидаги йўлга шағал ётқизилган. Шу жойда “Шимган” насоси ўрнатилган ва у орқали атрофда парваришланаётган 60 тупдан ортиқ арча ва бошқа манзарали дарахтлар суғорилади. Бундан ташқари, ўтганлар хотирасига тиловат ўқиш учун ўриндиқ ва соябонлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Шунга қарамасдан, ҳали қабристон атрофидаги қарийб 30 сотихча майдон ободонлаштирилмаган, қамиш ва шунга ўхшаш бегона ўтлар босган. Шофиркон туман ҳокими ахборот хизмати Завқиддин Зойировга кўра, қабристоннинг қолган шу қисмини ҳам ободонлаштиришга маҳалла аҳолисини ихтиёрий равишда кўмак тариқасида ҳашарга чорлаш таклифи берилган”.

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG