Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:45

Халқ шоири Жамол Камол Ўзбекистон аэропортларининг Россияга берилишига қарши чиқди


Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол
Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол

Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол 10 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловга очиқ мактуб билан мурожаат қилди.

Ўз мурожаатида 81 яшар кекса ижодкор Самарқанд¸ Урганч ва Наманган аэропортларининг ҳукуматнинг яширин қарори билан Россиядаги Новапорт ширкатига берилаëтгани хусусида ўз хавотирларини билдирган.

Жамол Камолнинг парламент спикерига ëзган очиқ хати нусхаси.
Жамол Камолнинг парламент спикерига ëзган очиқ хати нусхаси.

5 июнь куни Озодлик Ўзбекистон авиация ва транспорт соҳаси мутахассислари¸ шунингдек Новапорт ширкати расмийси билан суҳбатлар асосида “Самарқанд¸ Урганч ва Наманган аэропортлари тендерсиз асл эгалари оффшорда бекинган компанияга берилади” сарлавҳали мақола эълон қилган эди.

12 июнь куни Озодлик билан суҳбатда Жамол Камол бу келишувнинг ташвиш уйғотган жиҳатлари¸ нега айнан парламент раисига мурожаат қилганига оид саволларга жавоб берди.

- Мустақил бўлганимиздан 27 йил ўтиб ҳам ўз аэропортларимизни ўзимиз бошқара олмайдиган давлатга айланган бўлсак¸ бу қандай бўлди, деб бошлади Озодлик билан суҳбатни Жамол Камол.

Суҳбат давомида Халқ шоири¸ аэропорт каби мамлакат стратегик объектларини хорижий ширкат¸ хусусан¸ Россия ширкатларига бериш-бермаслик масаласи парламентда очиқ муҳокама этилиши¸ бундай эҳтиëжни кўрсатувчи факт ва далиллар халққа тақдим этилиши лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол парламент раисига очиқ хат билан мурожаат қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:41 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG