Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2022, Тошкент вақти: 19:33

Экспертлар: Эскича сайлов Тоқаевнинг "Янги Қозоғистон"ига соя солмоқда


Амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан Остонадаги Наврўз тантаналарида. 21 март, 2019 йил.

Қозоғистонда президентликка номзодлар сайловолди тарғиботларида чоғида бияни соғиш ва отга тақа қоқиш сингари малакаларини намойиш қилган бўлишлари мумкин, аммо бу пойгада биттадан ортиқ от борлигини англатмайди.

Амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўзи осонликча мағлуб қилиши мумкин бўлган бешта рақиб билан мусобақалашмоқда. 20 ноябрь кунги сайловда ютган номзод етти йилга президент лавозимини эгаллайди.

Тоқаевнинг ўзи уларга жиддий қарамаётгани ўтган ҳафта номзодларнинг ягона теледебатига ўз вакили – қуйи палата спикери Ерлан Кошановни юборганидан ҳам маълум эди.

“Давлат раҳбари ўз вазифаларини бажармоқда. Унинг иш жадвали жуда тиғиз”, деди Кошанов Тоқаевнинг 11 ноябрь кунги дебатда ҳозир бўлмаганини изоҳлар экан. Хўжайинининг сиёсатига нисбатан ҳеч қандай тайинли танқидни эшитмаган Кошанов дебатни у осон ўтказди.

Президент сайловолди ташвиқоти ва мамлакат минтақаларига "иш сафарлари"нинг қўшилиб кетиши, ҳақиқий рақобатнинг йўқлиги, сайлов натижаси аввалдан тайинлиги Тоқаевнинг 82 ёшли салафи, авторитар собиқ президент Нурсултон Назарбоев давридаги сайловларда одатий ҳол эди.

Бироқ йил бошида ҳалокатли тартибсизликларни бошдан кечирган Тоқаев ўтмишдан узилишга чақирмоқда, бу эса, кузатувчиларнинг фикрича, ўхшашликларни янада очиқроқ кўрсатади.

“Тоқаевнинг Янги Қозоғистонидаги эскича сайловлар ўзини ислоҳотчи сифатида кўрсатишга уринаётган президент учун ёмон”, дейди бешинчи бора президентлик сайловларини ёритаётган қозоғистонлик журналист ва “Қоронғи соялар: Қозоғистоннинг махфий дунёси ичида” китоби муаллифи Жоанна Лиллис.

“Бу унинг учун демократлаштиришга қанчалик содиқлигини кўрсатиш имконияти эди, лекин бунинг ўрнига у Назарбоев каби сайловларни микро даражада бошқаришга қарор қилди”, деди Лиллис Озодлик билан суҳбатда.

Январь воқеаларидан Тоқаев ҳокимият жиловини қўлига олишни бошлаган.
Январь воқеаларидан Тоқаев ҳокимият жиловини қўлига олишни бошлаган.

"Қўрқув ёмон мотиватордир"

Тоқаев сентябрь ойида муддатидан илгари сайловлар ўтказишни эълон қилганида, унда етарлича сабаб бор эди.

Биринчидан, “Қонли январь” деб ном олган янги йил тартибсизликлари, ёқилғи нархларининг ошишига қарши тинч намойишлар бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига айланиб кетганидан сўнг камида 238 киши ҳалок бўлганидан бери сиёсий ўзгаришлар юз берди.

Зўравонликлардан олдин, Тоқаев Назарбоевнинг давомли таъсири остида бўлган деб ҳисобланади.

Аммо Назарбоев ва унинг қариндошлари ушбу инқироз даврида ҳокимиятни топширишди: яқинда етакчининг жиянларидан бири давлат маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, олти йилга қамалди.

Зўравонликлардан сўнг Тоқаев муҳим ислоҳотларни амалга оширишга ва ўтмишдан воз кечишга, жумладан, “олигархик капитализм”га чек қўйишга ваъда берди.

Июнь ойида бўлиб ўтган референдум Назарбоевни кенг конституциявий имтиёзлардан маҳрум қилди ва ижро ҳокимияти ролини ўзгартирди, бироқ янги президентлик сайлови зарурлиги аниқ эди.

Кейин Россиянинг Украинадаги уруши бошланди.

Қозоғистоннинг денгизга чиқиш йўли бўлмаган энг яқин савдо ҳамкорларидан бирига асоссиз босқин ва Ғарбнинг кейинги санкциялари январь ойидаги тартибсизликларга сабаб бўлган ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни янада кучайтирди.

Камига Кремлга яқин бўлган россиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Остонани урушдаги бетараф позицияси учун танқид қила бошладилар, баъзилари ҳатто мамлакатга Украина услубидаги Россия аралашуви билан таҳдид қилишди.

Жорий йилда Қозоғистон экспортининг ярмидан кўпини Россия порти орқали Европага олиб борадиган асосий қувур Россия ҳукумати томонидан техник ва экологик баҳоналар билан ёпилди.

Бундай ташқи босим остида “ҳокимият ҳатто бир-икки йил кейин нима бўлишини башорат қила олмасликдан қўрқади”, дейди Озодлик билан суҳбатда Қозоғистоннинг фахрий сиёсатчиси Дўсим Сатпаев. У ортиб бораётган инфляцияни мамлакат учун “энг катта таҳдид” деб атади.

Аммо бу эрта сайловлар ўтказишга сабаб бўлсада, “қўрқув ёмон мотиватор”, дейди Сатпаев ва Тоқаевнинг реал ўзгаришларга содиқлигини шубҳа остига қўйиб.

"Одамлар чарчаган"

Режимнинг асабийлиги, эҳтимол, бошқа номзодлар – уч эркак ва икки аёл ҳаракатларида ҳам кўринади.

Уларнинг ҳеч бири мухолифат тажрибасига эга эмас ва уларнинг барчаси ҳукуматда беш ва ундан ортиқ йил хизмат қилганлик мезонларига жавоб беради.

Бу Назарбоев президентликдан кетиб, ўша пайтдаги ишончли иттифоқчисини юқори лавозимга олиб келганидан бир неча ой ўтиб, 2019 йилда ўтган сайловдагидан ҳам камроқ рақобатлидир.

Ўшанда ҳукумат ноодатий қадам ташлаб, собиқ амалдор танқидчи, ҳукуматга қарши туриш тажрибасига эга сиёсатчи Амиржон Косановни рўйхатга олган эди.

Аммо бу ҳаракат назорат остида ҳокимият алмашинувига қонунийлик қўшиш ўрнига, тескари натижа берди.

Косанов сайловолди ташвиқотини қатъиятсиз олиб борди, бу эса унинг иштироки бўйича муайян шартларга кўнганликда айбланишига сабаб бўлди.

У сайловда иштирокдан тезда чиққан бўлса ҳам, кўплаб мустақил кузатувчилар бор бўлган участкалардаги овоз беришдаги қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлар норозиликларни иккинчи кунида янада кучайтирди.

Бу сафар Косанов сайловда иштирок этмоқчилигини эълон қилганидан бир неча ҳафта ўтгач, баҳсли натижалар туфайли яна қон тўкилишига йўл қўймаслик кераклигини айтиб, ўзини пойгадан четлатди.

“Одамлар жуда чарчаган. Уларнинг кун кечиришлари тобора қийинлашиб бормоқда”, деб ёзади Косанов Қозоғистоннинг Nege.kz веб-сайти учун ёзган мақоласида, ва Тоқаевни амалга ошмайдиган “яхши ташаббуслар” учун мақтади.

Путиннинг Қозоғистон президенти исмини адаштириши тасодифми ëки...?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00

От соғувчи

Тоқаевнинг юзаки рақиблари омма диққат марказида бўлаётганидан хурсанд.

30 ёшли собиқ давлат хизматчиси Салтанат Турсинбекова сайловолди кампанияси чоғида ташландиқ ҳайвонлар учун марказда тўхтаб, ҳайвонлар ҳуқуқларини оширишга чақирди.

Турсинбековани ҳукуматпараст ОАВ оилавий зўравонликка қарши курашувчи сифатида таърифлайди, шунингдек, у президентлик кампанияси бошида Тоқаевнинг гендер сиёсатини олқишлаган эди.

Сайлов бюллетенидаги яна бир аёл ва “Сен қозоқсан, фахрлан” китоби муаллифи Каракат Абден 30 октябрь куни давлат оммавий ахборот воситаларида от соғаётган ҳолатда кўрсатилган.

Ўша куниёқ ҳукуматпараст «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партияси номзоди Жигули Дайрабоевнинг от туёғига тақа қоқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

Фақат битта номзод ўзини мухолифат деб билади.

Аммо Нурлан Ауесбаевнинг коррупция ва олигархия ҳақидаги мужмал танқиди Тоқаевникини акс эттирса ҳам, у президентга бевосита қарши чиқмайди.

Тоқаевнинг сайловолди кампаниясидаги ваъдаси полиция, суд ва давлат хизматини одамлар эҳтиёжига йўналтириш ҳамда ижтимоий харажатларни ошириш орқали «адолатли» Қозоғистонни яратишдир.

Аммо журналист Лиллиснинг таъкидлашича, бу сайловлар сиёсатни ўзгартиришдан кўра кўпроқ "элита сиёсати" билан боғлиқ.

"Назарбоев ўрнатган тартибот йўқ қилиниши сабабли куч ва мол-мулк жиҳатидан кўп нарсани йўқотадиган оғир вазнлилар кўп", дейди у.

“Қайта сайловлар Тоқаевнинг ҳокимиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва реваншист кучларга ўйин бошлангани ва у ҳақиқий раҳбарлиги ҳақида сигнал беради”.

20 ноябрдаги сайловларга тайёргарлик кўриш чоғида камида олти нафар мухолифат фаоли ҳибсга олиниб, 15 суткагача қисқа муддатли ҳибсга ҳукм қилинди, бу сайловлар куни бўлиб ўтадиган норозилик намойиши олдини олишга уринишдек туюлди, деб хабар берди Озодлик радиоси Қозоқ хизмати.

Улар орасида январь ойида ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ва қийноқларга солингани хориж матбуотида кенг ёритилган Асет Абишев ҳам бор эди.

16 ноябрь куни Олмаотада сўзлаган Тоқаев давлатнинг “жасур ва қатъий жавобини” олқишлади ва айбни яна тинч намойишдан фойдаланиб вайронагарчилик келтириб чиқарган «бандитлар»га юклади.

Аммо тартибсизликлар пайтида ҳукумат қўшинларига “ отиш”ни буюрган Тоқаев, шунингдек, воқеалар арафасида баъзи одамлар “мамлакатдаги вазиятни атайлаб издан чиқармоқчи” бўлаётганини таъкидлаб, кейинги намойишларга чақиришдан огоҳлантирди.

Форум

XS
SM
MD
LG