Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2024, Тошкент вақти: 22:15

Қаршиликлар ўзиники деб билган боғни ҳокимдан ҳимоя қилиш учун бензин кўтариб чиқди


Қаршиликлар юборган видео скриншоти
Қаршиликлар юборган видео скриншоти

Жорий йилнинг 27 ноябрида Қарши шаҳрининг Буюк Турон маҳалласидаги ўнлаб яшовчи ўзлари 27 йил мобайнида яратганини айтган боғдаги мевали дарахтларнинг кесилиши ва боғ майдонини тадбиркорларга бериш режасига қарши норозиликка чиқди. Норозилар билан мулоқот қилиш учун воқеа жойига ИИБ¸ прокуратура¸ Миллий гвардия ва Қарши шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳам келган.

Озодлик тасарруфидаги видеода боғ ўртасидан ўтган йўлда ИИБ ходимлари қуршовида бақир - чақир қилаëтган ўнлаб аëл ва эркакни кўриш мумкин.

Видеода асосан аëллар фарëди эшитилади. “Бир дарахтни ўпириб кўр! Ўзингни ўпираман”, “Ўзимга ўт қўяман. Шу боғ боқяпти¸ мени эрим ўлиб кетган” деган қичқириқлар эшитилади.

Ҳокимият вакили 30 мингдан оз, аҳоли вакиллари эса 80 минг туп мевали дарахт борлигини айтган бу боғ Қарши шаҳар ҳокими қарори билан кесилиб, ўрни тадбиркорларга корхона қуриш учун берилмоқда. Шу боғ ортидан кун кўраётганини аҳоли ҳокимия режасидан норози.

“Боғни бизга Каримов бово берган эди”

Озодлик боғ қайси маҳаллий тадбиркорга берилгани ҳақидаги ҳужжатни кўргани йўқ. Айни пайтда боғнинг Буюк Турон маҳалласи яшовчиларига оидлигини тасдиқловчи расмий кадастр варақаси ҳам мавжуд эмас.

“Боғни бизга Каримов бово берган эди”, деган МФЙ фаоли Озодликка ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмади.

Боғни кесишса, "устига бензин қуйиб ëқвориш ниятида бир баклашка бензин олиб чиққани"ни айтган маҳалла турғуни Машҳура Содиқова Озодлик билан суҳбатда бу боғ бутун бир маҳалланинг тирикчилик манбаи эканини айтади:

“80 минг туп мевали дарахт бор. Ораларига шолғом ва сабзи экиб оламиз. Бир томонимиз депо, бир тарафимиз аэропорт, яна бир тарафимиз Шўртангаз. Шу ҳолатда бизга насиба берадиган ҳам, кислород берадиган ҳам шу боғ. Агар бу боғни кесишса, ўзимга ўт қўяман, деб чиқдим. Нафақат мен, яна 20 аëл бензин кўтариб чиқди. Миллий Гвардиядан Суҳроб деган йигит қўлимни қайириб, бензин баклашкамни тортиб олди.”

Машҳура Содиқованинг иддао қилишича¸ йигирма аëл бензин кўтариб чиққан ва яна шу маҳаллада яшовчи 220 та эркак чиқиб, ҳокимият вакилларининг боғни кесишига йўл қўймаган.

Норозилик намойишига қўлида баклашка кўтариб чиққанини айтган маҳалла турғунлари орасида 70 яшар Хосият Дадабоева ҳам бор эди.

Озодлик норозилик йиғинида қатнашган маҳалла яшовчилари Абдуҳаким Баҳриев¸ Алишер Жўраев¸ Илëс Ҳайдаровлар билан ҳам суҳбатлашди.

29 яшар маҳалла сартароши Илëс Ҳайдаров бу боғ кесилса, катта ҳақсизлик бўлишини айтади:

“29 ëшга кирдим. Шу боғ мен билан тенгдош. Эсимни танибманки, шу боғ бор. Мактабни ëнгинасида бу боғ. Ишдан келиб, шу боғда кўчатлар тагини чопаман. Олча¸олма, нок, хуллас, нима истасангиз бор. Катталарнинг айтишича, бу боғ тўқсониннчи йиллар қийинчилигида маҳаллани боқиб, очарчиликдан қутқарган. Бугун ҳам маҳалламиз шу боғ ортидан кун кўради.”

Қаршиликлар ўз боғини ҳимоя қилмоқда
Қаршиликлар ўз боғини ҳимоя қилмоқда

Дарахтлар маҳалланики, ер давлатники

Қарши шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими норозиларнинг аниқ сонини билмаслигини айтди ва воқеа юзасидан тушунтириш берди.

“Шу маҳалла аҳолиси бу жойни 1992 йилда самозахват қилиб, ўзларича боғ қилиб олган. Боғ худуди расман давлатга қарашли. Маҳалла аҳлида бу ерни ижарага олганлик ëки бошқа шаклда тасарруф қилиш учун ҳужжат ëки кадастр варақаси йўқ. Ўзбекистон президентинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида бу ҳудуд тадбиркорларга ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун берилади. Биз аҳолига ëн босиб, эккан дарахтларингизни кесиб олинглар, дедик. Расман ер давлатники, аҳоли эса ноҳақ.”

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси вакили норозилик юз берган жойга борган. Ўзини таништирмаган вакил Озодлик билан қисқа суҳбатда “минглаб дарахтларни кесиш мавжуд қоидаларга зид” эканини урғулади.

Қаршиликлар ўз боғини ҳимоя қилаëтгани акс этган видеодан кадр
Қаршиликлар ўз боғини ҳимоя қилаëтгани акс этган видеодан кадр

Мол аччиғи

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 20 февралдаги "Обод қишлоқ" дастурига кўра, мамлакатда кенг қамровли бузиш ва қуриш ишлари олиб бориляпти.

Озодлик бу қурилиш ишларида аҳолининг шахсий мулки бўлган дахлсизлиги бузилаётгани, бузилган объектларга етарли миқдорда товон пули ёки жой берилмаётгани тўғрисида хабар берган эди.

Жумладан, 2019 йилнинг 20 июль куни яккабоғлик тадбиркор дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб, ëқиб юборган эди.

26 июль куни кечаси Урганчда уйи бузилиб, товон пули ололмаган минглаб одам норозилик билдириб автомобиль йўлини тўсган.

Яккабоғдаги ҳодиса ортидан президент Мирзиёев Қашқадарё, шунингдек, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги бузиш ишларини танқид қилган, аммо уларни тўхтатиш эмас, балки "халқни рози қилиб бузиш" ҳақида гапирганди.

XS
SM
MD
LG