Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:15

PORTAL: "Портал газ муаммосини ҳал қила олмаяпти"


Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи муштарий 8 йилдан буён табиий газ йўқлиги, ҳозирда газ қувурлари ҳам кесиб ташланганидан шикоят қилиб виртуал қабулхонага қилган мурожаатлари бесамар қолаётганидан шикоят қилди.

"Уйимиздаги деярли барча хонадонларда печка турибди. Фақат печка орқали иситилмоқда. Бироқ, 90 ёшли қўшни отахоннинг печкалари йўқ. Совуқ уйда касал ҳолда ётибдилар.

Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига 3 марта ёздим. Ҳеч бир самара олиб келмади ушбу мурожаатлар. Тошлоқ туман газ идораси бошлиғи ва Фарғона вилоят газ идораси ҳам "қабулхонага ёзаверинглар, лекин газ беришнинг иложи йуқ" деб айтмоқда. Аммо, менинг мурожаатимга бир тушунарсиз қалбаки жавоб келган. Ушбу ҳужжатда бизнинг уй "чекка ҳудудда жойлашган" деб кўрсатилган. Савол туғилмоқда, нимага биздан 500 метр масофада жойлашган уйда газ бор унда? Биз Тошлоқ туманининг марказида яшаймизку, ахир. Фақат бизнинг кўп қаватли уйда газ йўқ.

Тошлоқ туман газ идораси бизга газ беришнинг имконияти йўқлигини билдирар экан, ўрнига газбалон билан фойдаланишни маслаҳат берди. Бунга эса Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан рухсат олиш керак. Улар эса кўп қаватлик уйда газбалон ишлатишга ҳеч қачон рухсат бермайди", дея ёзди фарғоналик муштарий.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG