Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

15 йил аввал ўлган одамни қарздор қилган МИБ ходими хизмат текширувига тортилди


Мажбурий ижро бюроси
Мажбурий ижро бюроси

Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодлик радиоси сайтида 1 июль куни эълон қилинган “МИБ 15 йил аввал ўлган одамга қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантириш жўнатди” сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.

“Ўрганишда, 2018 йил 16 июнда давлат ижрочиси Ф.Қаюмов томонидан қарздор Эшматова Мархабатни суд буйруғида кўрсатилган манзили бўйича, яъни Тўрақўрғон тумани, Дукат МФЙга почта алоқа хизмати орқали огоҳлантириш хати юборилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, қарздор Эшматова Мархабатнинг яқин қариндошлари унинг “ўлими ҳақидаги гувоҳнома”си нусхасини Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлимига тақдим қилган. Ҳозирда, давлат ижрочиси Ф.Қаюмовнинг ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим қилинади”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати Озодликка тақдим этган билдиришномада.

Бир йил аввал Ўзбекистонда ташкил этилган МИБнинг аҳолига одамларни таажжубга соладиган қарзлар ёзиши ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган эди.

Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги Новшаҳар қишлоғида яшайдиган Ойгул Султоновани янги қурилган, лекин электр сими тортилмаган, симёғоч ўрнатилмаган уйига туман Мажбурий ижро бюроси электр энергияси учун 400 минг сўм қарздор қилиб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG