Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:27

Шароф Убайдуллаев нега Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга қўл бермади?


OzodNazar - Sharof Ubaydullaev - Ozod Nazar Uzbekistan
OzodNazar - Sharof Ubaydullaev - Ozod Nazar Uzbekistan

Бу саволни публицист Шароф Убайдуллаевнинг ўзига бердик. Гап шундаки, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева сўнгги йўлга кузатилган куннинг эртасидан бошлаб Тошкентдаги бир неча манбадан Убайдуллаев билан Султонов ўртасида шоиранинг уйида можаро содир бўлгани тўғрисида бири биридан рангин гаплар кела бошлади.

Ўшандан бери айрим нашрлар ҳам бу можаро ҳақида ёза бошлади.

Ўшандан бери Президент маъмуриятида ўзгаришлар бўлиб ўтди. Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов бошқа лавозимга ўтказилди.

Куннинг бошқа муҳим воқеаларига оид шахсий қарашлари билан ўртоқлашиб бўлганидан сўнг Шароф Убайдуллаевдан унинг Хайриддин Султонов билан можароси тафсилотларини сўрадик.

Бир қарашда бу можаро икки шахснинг ўртасидаги хос можаро бўлиб кўринар. Лекин томонларнинг бири юқори лавозимли давлат мулозими экани назарда тутилсачи?

Убайдуллаев билан суҳбатни тинглашингиздан олдин шуни эслатиб қўймоқчимизки, у кишининг айтганлари фақат бир томоннинг фикридир. Ҳақиқат эса, одатда, ўртада бўлади. Шу сабабли иккинчи томон учун ёки унинг вакили учун ҳам микрофонимиз доим очиқ.

Шароф Убайдуллаев нега Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга қўл бермади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG