Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:02

OzodNazar: “Давлат раҳбарига бундай гаплар ярашмайди”


OzodNazar - Sharof Ubaydullaev - Ozod Nazar Uzbekistan
OzodNazar - Sharof Ubaydullaev - Ozod Nazar Uzbekistan

Сарлавҳага чиқарганимиз гапни айтар экан, публицист Шароф Убайдуллаев, албатта, президент Шавкат Мирзиёевни назарда тутди.

OzodNazar меҳмони билан суҳбатимиз мавзуини эса, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзонинг “Халқ сўзи” газетасининг 14 август сонида эълон қилинган мақоласи белгилаб берди.

“Ёнган юрак зиёси” деган сарлавҳа остида ёритган мақоласида Иқбол Мирзо бундай ёзади:

“Гап шундаки, кўп йиллар давомида ўзимизни алдаб, ўзимизга маҳлиё бўлиб, бино қўйиб яшадик. Ён қўшниларимизни бездириб, дўстдан душман ясадик, таълимни ислоҳ этамиз деб, болаларимизни кўрсавод қилдик, тиббиёт ғорат бўлди, эркин сўзнинг томоғидан хиппа олдик. Натижада кун кўриш учунгина яшайдиган, юрагига қўрқув уя қурган, қориндан бошқа нарсани ўйламайдиган, қўшнисига қайишмайдиган, лоқайд ва карахт муҳит пайдо бўлди. Шу аснода истеъдодлар четга сурилиб, устоз адиблар эътиборсиз қолдирилди. Дарди ичига тушган миллатсевар зиёлилар узлатга чекинди. Кўпчиликнинг кўнгли тубидаги келажакка умид шамлари бир-кетин ўча бошлади. Биз умумий қора туш кўраётгандек эдик. Ҳа, улуғ адибимиз айтганидек, қанча-қанча умрлар тушда кечди, уйқуда зое бўлди”.

Қайси даврни назарда тутаяпти Иқбол Мирзо, деган савол билан бошланди суҳбат...

“Давлат раҳбарига бундай гаплар ярашмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:45 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG