Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Ўзбекистон қуролли кучларига 17 йил сидқидилдан хизмат қилдим, аммо фуқароликдан маҳрум қилишди


Нафақадаги подполковник Икромжон Кулдашев.
Нафақадаги подполковник Икромжон Кулдашев.

Фарғона шаҳридан OzodMikrofon га мурожаат қилган собиқ ҳарбий подполковник, 41яшар Икромжон Кулдашевнинг арз қилишича, у 17 йил Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилганидан сўнг фуқароликдан чиқарилган:

Ўзбекистон қуролли кучларига 17 йил хизмат қилдим, лекин фуқароликдан маҳрум қилиндим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:03 0:00
Бевосита линк

“1990 йилда, 12 ёшимда оилавий сабаблар туфайли Ўзбекистон Республикаси Фарғона шахрида амакимнинг уйида яшай бошлаганман. Шу ерда ўрта мактабни тамомлаб, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртига ўқишга кирдим. 1999 йил у ерни тамомлаб, 17 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида сидқидилдан хизмат қилдим. Ҳарбий унвоним подполковник.

2013 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароси эдим. Ўша йилги текшир-текширлардан сўнг аниқланишича, менга фуқаролик нотўғри берилган экан. Натижада менга Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш гувоҳномаси беришди ва нафақага кузатишди.

2017 йил феврал ойида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қонуний равишда олиш учун Жиззах шахар ИИБга мурожаат қилдим. Мана орадан салкам икки ярим йил ўтяптики ҳеч қандай хабар йўқ. Бир неча маротаба сўрасам хужжатларингиз фуқаролик масалалари бўйича комиссияга киритилган деб айтишди, бир ярим йилдан бери шу жавоб.

Бу ёқда ота-онамнинг ёшлари ўтиб касалманд бўлиб қолишган, ёнларига бориб хабар ололмайман, фарзанд бўлиб хизматларини қила олмайман. Эртага худо кўрсатмасин уларга бир гап бўлса мен учун бир умрлик армон бўлиб қолади. Ўша президент девонида ўтирганларнинг ҳам ота-онаси бордир. Менинг хужжатларим қайси бурчакда чанг босиб ётибди ўртоқлар? Оллохдан сизларга инсофу-товфиқ сўрайман. Бир инсоннинг ва унинг оиласи тақдири сизларнинг қўлингизда!"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG