Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 19:29

“1995 йилда сотиб олган уйимдан 4 та болам билан ҳайдашмоқда”


Қашқадарёлик Лобар Алимова қизи билан

Мазмунини сарлавҳага чиқарганимиз шикоят билан 4 йилдан бери Россияда ишлаб, Қашқадарёда қолган 4 боласи ва онасини боқиб келаётганини айтган 44 яшар Лобар Алимова OzodMikrofonга мурожаат қилди.

Унинг айтишича, Қарши шаҳри, Пахтакор микрорайони, 50- уйдаги икки хонали 18- квартирани бундан 24 йил муқаддам – 1995 йили бир ҳарбий хизматчидан сотиб олган. Алимова уйни ўз вақтида ўз номига расмийлаштириб олган эмас. Расмийлаштириш учун кейинроқ бошлаган ҳаракатлари эса, натижасиз тугаган. Оқибатда йиллардан буён квартира можароси унинг ва болаларининг ҳаётини заҳарлаб келмоқда. Лобарнинг айтишича, квартира билан боғлиқ стресслар туфайли унинг ҳозирда 21 ёшдаги ўғли астмага чалиниб қолган.

Қашқадарёлик Лобар Алимованинг фарзандлари
Қашқадарёлик Лобар Алимованинг фарзандлари

“Яқиндан бери яна келишмоқда уйни бўшатиб қўй деб”, дейди Лобар Алимова.

Алимованинг кўргиликлари тафсилотлари у билан ўтказилган суҳбат ҳамда илова қилинаётган баъзи ҳужжатларда.

“1995 йилда сотиб олган уйимдан 4 та болам билан ҳайдашмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:15 0:00
Бевосита линк

Лобар Алимованинг квартираси
Лобар Алимованинг квартираси

Лобар Алимовнинг квартира можаросига оид ҳужжатлардан бири
Лобар Алимовнинг квартира можаросига оид ҳужжатлардан бири

Лобар Алимовнинг квартира можаросига оид ҳужжатлардан бири
Лобар Алимовнинг квартира можаросига оид ҳужжатлардан бири

XS
SM
MD
LG