Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:27

OzodDayjest: Одамларни сел хавфидан огоҳлантирмаган ФВВ масъулиятсизликда айбланди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Тошкент ҳокими одамлар текин вакцинани ҳам олмаётганидан ёзғирди. 9-қаватдан тушиб кетган аёлнинг онаси адолат талаб қилмоқда. Сел келиши ҳақида огоҳлантирувчи SMS хабарномалар жўнатмаган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти танқид қилинди. Жорий ҳафта ўзбек матбуоти шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

__________________________________________________________

Тўққизинчи қаватдан тушиб кетган аёлнинг яқинлари: Бу – бахтсиз ҳодиса эмас...

Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли Эъзоза Озодова 9-қаватдан тушиб кетиб вафот этди. Бош прокуратура аёл эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганини маълум қилди, қизнинг ота-онаси бошқача фикрда (www.human.uz, 17 июль).

Қайнона келин 9-қаватдан тасодифан тушиб кетганини айтган. Аммо марҳуманинг онаси Нодира Холиқова ушбу ҳодисада қудаси ва куёвини айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, 2019 йил июль ойида қизи Эъзозани асли шаҳрисабзлик бўлган, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи оилага турмушга берган. Оилавий ҳаётнинг илк кунлариданоқ эр гиёҳвандлик моддалар истеъмол қилиши маълум бўлган. Нодира Холиқова, шунингдек, эри ва қайнонаси қизига доимий равишда босим ўтказгани, оилавий жанжаллар тинмай давом этгани ҳақида гапирган.

“У ўзини ўлдирмаган, уни калтаклаганлар, қизим ҳушини йўқотган. Улар бу ҳақда айтиб беришидан қўрқишган, шунинг учун қизимни ташлаб юборганлар”, деган марҳуманинг онаси.

Н. Холиқова қудаси ва куёви жазога тортилишини талаб қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Косонсойни қалқитган сел: аҳоли табиий офатдан огоҳлантирилганмиди?

Жорий йил 13 июль куни Наманган вилояти Косонсой туманида кучли сел келиши оқибатда 9 киши ҳалок бўлган, 6 киши жароҳатланган эди. Косонсойдаги табиий офат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз вазифасига масъулиятсизлигини кўрсатиб қўйди. Табиий офат борасида фуқароларни ва маҳаллий раҳбарларни олдиндан огоҳлантириши лозим бўлган вазирлик ходимларининг офатдан кейин етиб бориши таажжубли, деб ёзган “Рост24” нашри.

Қайд этилишича, табиий офат рўй бергачгина унинг сабаблари очиқланди.

“Аммо бунинг фойдаси бормикин? ФВВ томонидан берилган баёнотлар вафот этганларни қайтара олмайди. Масъулиятсизлиги боис хатога йўл қўйган масъул топилиб жазоланмас экан, табиий офатдан кейинги бундай баёнотларнинг охири бўлмайди”, деб ёзган нашр.

ФВВ матбуот котиби Мурод Содиқовнинг маълум қилишича, дунёнинг ҳеч бир ҳудудида табиий офатларни 100 фоиз аниқ санаси ва соатини аниқлаб берувчи мослама йўқ. Шундай экан, сел тез келиши туфайли кўпинча аҳоли орасида қурбонлар кузатилиб туради. “Ҳатто ривожланган давлатларда ҳам сел оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади”, деган М. Содиқов.

Вазирликка кўра, 13 июль куни “Ўзгидромет” республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши, ёғингарчиликларнинг кучайиши, кучли шамолларнинг юзага келиши тўғрисида огоҳлантириш берган.

“Рост24” нашри сел келган куни вазирлик томонидан огоҳлантирувчи SMS хабарномалар жўнатилмагани, шунингдек, қутқарув ишларига жалб этилган 45 та махсус техника орасида вертолёт бўлмаганига эътибор қаратган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев одамлар текин бўлса ҳам вакцинани олмаётганидан ёзғирди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор туманидаги савдо маркази биносида ташкил этилган коронавирусга қарши курашиш шифохонасида бўлди (www.gazeta.uz, 17 июль).

Шифокорлардан бирининг таъкидлашича, марказда 500 дан ортиқ умумий кислород нуқталари мавжуд бўлиб, ҳозирда уларнинг барчасидан реанимацияда фойдаланилмоқда.

Шаҳар ҳокими бемор ва уларнинг яқинларидан вакцина олгани ҳақида сўраган ва асосан йўқ деган жавобни олган. Ҳоким беморлардан бирига уйда даволанишни маслаҳат берган. “Телефон ўйнаб ўтиришингиздан тузукка ўхшайсиз. Агар тузук бўлсангиз, уйда даволанинг”, деган Ортиқхўжаев. Бемор ўз навбатида “Менга қолса ҳозироқ кетардим. Ўпкамда озгина бор”, деб жавоб берган.

Пойтахт раҳбари эмлаш жараёни муҳимлигини қайд этган.

“Вакцинани текин берсак ҳам олишмаяпти. Тезда [фуқароларга] вакцина қилиш керак. Бўлмаса, эртага одамларни жойлаштира олмаймиз. Ўзини ўзи эҳтиёт қилмаса, эртага жой ҳам қолмайди”, деган Ортиқхўжаев.

XS
SM
MD
LG