Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2019, Тошкент вақти: 22:37

Тошкентдаги касалхонада руҳий бемор калтаклангани юзасидан прокуратура текширув бошлади


30 апрел куни Озодлик руҳий хаста беморни санитар врач ерга босиб бўғаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган беморни шифокор ургани юзасидан 1 май куни қўшимча текширув бошлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуоти хизмати Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб Озодликка маълум қилди.

30 апрел куни Озодлик руҳий хаста беморни санитар врач ерга босиб бўғаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Видеода тиббий форма кийган санитар врач касалхона йўлагида беморни ерга йиқитади ва устига миниб икки қўли билан бўйнидан ушлайди.

Руҳий касалхона санитар врачи беморни ётқизиб бўғди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Прокуратура билдирувида айтилишича, шу йилнинг 25 апрел куни Тошкент шаҳар милициясига шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган беморни шифохона ходимлари уриб тан жароҳати етказгани ҳақида унинг қариндошидан шикоят тушган.

Мазкур шикоят Миробод тумани Ички ишлар бўлимида расмийлаштирилган ва ижро учун профилактика инспекторига топширилган.

Лекин, терговга қадар текширув жараёнида жабрланувчининг қариндошлари бўлиб ўтган холат юзасидан ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтган.

Шундан сўнг Ўзбекистон Жиноят кодексининг 83 -моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғотишни рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган.

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган беморга шифокор қўл кўтаргани ҳақидаги мақола Озодликда эълон қилинганидан сўнг Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси мазкур холат бўйича қўшимча текширув бошлаган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG