Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:21

Тожикистонликлар Ўзбекистонга визасиз ўта бошлади


Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидан бири олдида тожикистонликлар навбат кутиб турибди.
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларидан бири олдида тожикистонликлар навбат кутиб турибди.

16 март, эрталаб Тожикистон билан Ӯзбекситон ўртасидаги чегара назорат-ӯтказиш пунктлари орқали тожик фуқаролари Ӯзбекистон ҳудудига визасиз ӯта бошлади. Айни дамда, Тожикистон миллий хафвсизлик қӯмитаси қошидаги Чегара қӯшинлари тожик фуқароларни Ӯзбекистонга ӯтиш тартиби борасидаги ҳужжатни чоп этди.

Тожикистоннинг Ӯзбекистон билан чегарадош минтақаларидан келаётган хабарларда бугун эрталаб юзлаб тожик ватандошлари Ӯзбекистон ҳудудига ӯтиб бораётликлари айтилмоқда.

Масалан, Тожикистонинг Конибодом ва Ӯзбекистонинг Бешариқ туманларини боғлайдиган “Равот” ӯтказиш пунктидан ӯнлаб тожик ватандошлари Бешариқ туманидаги қариндош-яқинлариникига йӯл олган.

Аммо ӯтаётганлар орасида ҳӯжандлик Шаҳло Мамажонова Озодлик билан суҳбатда ӯзбек чегарачилари унинг Ӯзбекистон ҳудудига ӯтишига ижозат бермаганидан шикоят қилди.

Мамажоновага кӯра, у бир соатча чегарада туриб қолган. Бу муддат ичида йигирмадан ортиқ тожик ватандошлари бемалол Ӯзбекистон ҳудудига ӯтган, фақат бу аёлга ӯтишга ижозат берилмаган.

“Мен ӯтган йили Ӯзбекистондан депортация бӯлгандим. Ӯзбек чегарачилари менга “депортация муддати бир йил экан. Сизга 28 апрель куни Ӯзбекистон ҳудудига ӯтишга ижозат берилади, дейишди”- деди Шаҳло Мамажонова.

Маълум бӯлишича, бу аёл Тожикистонда туғилиб ўсган, Ӯзбекистонинг Чодак қишлоғига турмушга чиққан. Аммо 2017 йил апрель ойида у Ӯзбекистонда яшаш тартибини бузиш айбланиб, бир йил муддатга Ӯзбекистондан чиқариб юборилган. Шаҳло Мамажонованинг эри ва болалари Чодакда қолган.

Айни пайтда, Тожикистон миллий хафвсизлик қӯмитаси қошидаги Чегара қӯшинлари Ӯзбекистонга ӯтиш тартиби борасидаги баёнот берди.

Ушбу баёнотда Ӯзбекистон ҳудудига ӯтиш учун зарур бӯлган ҳужжатлар, жумладан, дипломатик, хизмат паспортлари, шунингдег хорижий биометрик паспортлар рӯйхатини чоп этилган.

Олдин Ӯзбекистон томони Тожикистон фуқароларининг пластик паспорт билан бу мамлакатга ӯтиш имкони йӯқлигини эълон қилганди.

Чегара қӯшинлари рӯйхатида “Тожикистонга қайтиш ҳужжати” ҳам зарур эканлигини таъкидлаган.

Чегара қӯшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхожаев Озодликка бу ҳужжат қандай бӯлишини изоҳлаб берди.

“Тожикистон фуқароларининг Ӯзбекистон ҳудудида паспортлари йуқолса, уларга бу мамлакатдаги Тожикистон консуллигида шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилади. Тожик ватандоши ушбу ҳужжат билан ватанга қайтиш имконига эга бӯлади”,- деди Улуғхожаев.

Муҳаммад Улуғхожаевнинг қўшимча қилишича, Чегара қӯшинлари баёнотида Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги чегаранинг автомобиль йӯллари ва темир йӯлдаги назорат-ӯтказиш пунктлари рӯйхати ва уларнинг фаолияти борасида маълумот берилган.

Айни дамда Тожикистон расмий агентлиги “Ховар”нинг хабар беришича, 16 март куни Президент Имомали Раҳмоннинг фармойишига биноан Душанбедан автомобиллар карвони Ӯзбекистонинг Самарқанд ва Бухорога йӯл олган.

Карвон ҳайъатида журналистлар, операторлар, зиёлилар, туристик ширкатлар раҳбарлари бор.

Ушбу карвон Тожикистондаги “Скай Тур”сайёҳлик ширкати ва “Рахш Такси 3333” ширкати томонидан ташкил этилган.

Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 14 март куни Ўзбекистон томони визасиз борди-келди масаласида ички давлат процедураларини якунлади ва президент 9 март куни Душанбеда имзоланган фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Тожик парламенти битимни келаси ҳафтада ратификация қилиши кутилмоқда. Битим тасдиқлангач, ўзбекистонликлар Тожикистонга визасиз бора олади.

Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти билан Ўзбекистон ҳудудида визасиз 30 кунгача бўлишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG