Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:43

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 30 кунгача визасиз ўтиб-қайтиш режими жорий этилди


Мирзиёев ва Раҳмон Душанбе аэропортида қучоқлашиб кўришдилар.
Мирзиёев ва Раҳмон Душанбе аэропортида қучоқлашиб кўришдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмон таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди.

Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўзи кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Душанбега давлат ташрифи билан борди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:43 0:00

Эрта тонгдан Ўзбекистон давлат раҳбарини кутиб олишга 15 мингдан ошиқ пойтахтлик¸ ёш ва ўсмирлар жалб этилди.

Президент этиб сайланганидан буён Тожикистонга илк давлат ташрифи билан келган Мирзиëев шарафига 21 марта тӯпдан ӯқ отилди.

Давлат ташрифи доирасидаги мулозаматлардан сўнг¸ икки давлат раҳбарлари ўзаро музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмон билан мулоқот чоғида икки қўшни халқ ушбу тарихий учрашувни узоқ кутганини қайд этди:

- Одамларнинг кўзларида халқларимиз бир-бирини соғинганини кўрдим. Биз Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги барча муаммоларни муҳокама қилиб, уларни ечим йӯлларини топишга ҳаракат қиламиз -деди Шавкат Мирзиёев.

Иккала президентнинг яккама-якка¸ сўнгра кенгайтирилган доирада ўтказган музокаралари ниҳоясида Президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 27 ҳужжат имзоланди.

Жумладан, фуқаролар борди-келдиси учун ўттиз кунгача визасиз тартиб жорий этилди. Шавкат Мирзиёевнинг матбуот анжуманида айтишича, томонлар икки давлат ӯртасидаги виза тартибини бутунлай бекор қилиш борасида музокара қилмоқда.

Ҳозирча икки давлат фуқароларининг айнан қачондан бошлаб амалда визасиз ўтиб-қайтиши бошланиши маълум қилинмади.

Шунингдег, президент Мирзиёев Ӯзбекистон Тожикистоннинг энергетика соҳасида, жумладан, Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишини айтди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси чизиғини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича ҳам шартнома имзоланди.

Музокарада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 240 миллион долларни ташкил этгани қайд қилинди. Бу рақам 2015 йилда 12 миллион доллар эди.

Президент Шавкат Мирзиёев товар айирбошлашни кўпайтириш ва унинг ҳажмини яқин йилларда 500 миллион долларга етказиш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Имомали Раҳмон бӯлса Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш имкони борлигини айтди.

Президент Раҳмоннинг таъкидлашича, Ӯзбекистон президентининг ташрифи жараёнида икки давлат орасидаги барча муаммолар ҳал бӯлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмонни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга давлат ташриф билан келишни таклиф этди.

Куннинг иккинчи ярмида иккала президент рамзий тугмани босиш орқали Амузанг ва Хошади станцияларидан дастлабки поездлар ҳаракати йўлга қўйилди¸ тантанали маросим махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

9 март куни кечқурун ўзбекистонлик меҳмонлар шарафига “Дўстлик оқшоми” концерти ўтказилади ва унда иштирок этиш учун 100 дан ортиқ ўзбекистонлик санъаткор Душанбега келди.

Ўзбек санъаткорлари гуруҳида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров ва Озодбек Назарбеков каби таниқли қўшиқчилар бор.

Душанбедаги энг катта концерт қасри -“Кохи Борбад”да бўлиб ўтадиган бу концертда ҳар иккала давлат президентларининг қатнашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG