Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 09:18

ДХХ сиëсий мухолифат ва диндорларга нисбатан МХХ сиëсатини давом эттирадими?


5 апрель куни ўтказилган “Қурултой” давра суҳбати Ўзбекистон Давлат xавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Сенат ялпи мажлисида қилган чиқишининг айрим ўринларига бағишланди.

30 март куни Олий мажлис Сенати "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунни тасдиқлади.

Ушбу қонун муҳокама қилинган Сенат мажлисида ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев сиëсий мухолифат ва диний экстремистик оқимларни "мамлакат барқарорлигига таҳдид" деб атади.

"Қурултой" қатнашчилари шу кунларда муҳокама этилаëтган Абдуллаев маърузаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Эшиттиришда қатнашган сиëсатшунос Рафаел Саттаров:

- Бизга эркинлик берилди¸ дея бошқалар эркинлигини дарҳол чеклашга чоғланган диндорларнинг тоқатсиз чиқишлари ортидан¸ бўшашган гайкалар яна буралмоқда, деди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:56:49 0:00

"Қурултой"нинг 5 апрель кунги сонида хориждаги журналистлар Анвар Усмонов¸ Улуғбек Ҳайдаров ва Ўзбекистонга қайтиб бориши ортидан "конституциявий тузумга тажовуз"да гумонланиб¸ терговга тортилган ëзувчи Нурулла Отахонов иштирок этди.

Шарҳларни кўринг (5)

XS
SM
MD
LG