Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:18

Панжаралари олиб ташланган Оқсаройга Каримов ҳайкали ўрнатилмоқда


Asiaterra нашрида эълон қилинган сурат
Asiaterra нашрида эълон қилинган сурат

Ўзбекистон Xалқ рассоми¸ ҳайкалтарош Илҳом Жабборов Тошкент¸ Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатиладиган учта ҳайкални монументал ўлчамда ясаб бўлди. Озодликка бу ҳақда маълум қилган Жабборов устахонасида ишлаëтган ҳайкалтарошнинг айтишича¸ икки ҳайкал Каримовни тик турган ҳолатда акс эттирса¸ яна бир ҳайкал фақат бюстдан иборат.

Ўзбекистонлик санъатшунос Акмал Ризаевнинг Озодликка маълум қилишича¸ ҳайкаллардан бири август охирида музей сифатида иш бошлайдиган Оқсарой биноси олдига ўрнатилади.

Ризаевнинг айтишича¸ сешанба куни Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир панжаралар олиб ташланган:

- Оқсаройни 25 йилдан бери халқдан тўсиб турган улкан панно демонтаж қилинди. Йўғонлиги билакдек келадиган қуйма панжаралр олиб ташланди. Энди бу саҳнга чим ëтқизилиб, Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши учун сўнгги ишлар кетмоқда¸ деди 15 август куни Озодлик мухбири суҳбатлашган санъатшунос.

Панжаралари олиб ташланган Оқсаройга Каримов ҳайкали ўрнатилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00

Каримов сиймоси бронза бўëқ берилган бетонда акс этди

Ўзбекистон мустақил журналист Алексей Волосевич Тошкентнинг Бошлиқ маҳалласидаги ҳайкалтарошлик устахонасидаги ҳайкалларни бориб кўриб¸ ўзи нашр қиладиган asiaterra нашрида улар суратларини эълон қилди.

Озодлик билан суҳбатда Волосевич¸ устахонадиги икки ҳайкалнинг бетондан ясалиб¸ устига бронза рангли бўëқ берилганлигини айтади:

- Бўй-басти билан ясалган ҳайкаллар¸ бир қараганда¸ эгиздек кўринади. Лекин улар бир-бирларининг кўзгудаги акси эмас. Ҳайкаллардан бирида Каримов чўнтагига қўлини тиқиб турган бўлса¸ яна бирида қўлини чўнтагидан чиқарган тарзда акс этган¸ дейди журналист.

Каримов ҳайкали
Каримов ҳайкали

Ўзбекистонлик санъатшунос Акмал Ризаевнинг айтишича¸ ҳайкаллар таниқли рассомнинг шоҳ асари эмас:

- Қўл учида қилингани билиниб турибди. Совет тарғиботи усталаридан бири¸ ҳайкалтарош Александр Кибальниковга зўраки тақлид¸ десак ҳам бўлади. Айниқса¸ қўлини чўнтагига тиқиб туган вариант Кибальников яратган Маяковский ҳайкалига ўхшайди¸ дейди ўз скепцизмини яширмаган санъатшунос.

Озодлик ҳайкалтарош Илҳом Жабборовнинг ўзидан бу ҳайкаллар борасида изоҳ сўради. Озодлик мухбири билан ëзишмада ҳайкалтарош¸ то ҳайкал постаментга ўрнатилиб¸ расмий очилиш бўлмагунча¸ ирим қилиб матбуотга суҳбат бермаслигини таъкидлади. Ҳайкалтарош ўзининг кейинги 30 йил мобайнида бу иримга риоя қилиб келганини таъкидлади.

Илҳом Жабборовнинг Ислом Каримовга ҳайкал ясаш бўйича Халқаро бадиий танлов ғолиби бўлгани жорий йилнинг 26 апрель куни расман эълон қилинган бўлса¸ Озодлик ўз манбаларига таяниб¸ айнан шу муаллифнинг Каримов ҳайкалини ясаши ҳақида ўтган йил ноябрь ойида маълумот берган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштириш белгиланган эди.

Қарорда шунингдек¸ Оқсарой ҳовлисига Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилиши кўзда тутилган эди.

Санъатшунос Ризаевнинг айтишича Оқсарой олдида Каримов ҳайкали очилиши 1 сентябрга режаланган.

Тошкентдан ташқари Самарқанд ва Қаршида ҳам Илҳом Жабборов ясаган Каримов ҳайкаллари ўрнатилади.

Россия пойтахтининг Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов номи берилган хиëбонига ўрнатиладиган ҳайкални британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй (Paul Day) ясаши айтилмоқда.

Бу ҳақда Ислом Каримов ҳайкали лойиҳасини Москва шаҳар мэриясига тақдим этишга борган марҳум президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўз Instagram саҳифасида хабар қилган эди.

Мустақил Ўзбекистоннинг 2016 йил 2 сентябрь куни оламдан ўтгани эълон қилинган 1-президенти Ислом Каримовга биринчи бўлиб Туркманистонда бюст ўрнатилди.

Туркманобод шаҳрида 7 март куни ҳайкал очилиши тадбирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ҳам иштирок этди.

XS
SM
MD
LG