Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:17

Каримов назаридан қолган ҳайкалтарош Мирзиëев эътиборига тушди


Ҳайкалтарош Илхом Жабборов
Ҳайкалтарош Илхом Жабборов

Мустақил Ўзбекистон тимсолига айланган учта катта монумент муаллифи, 71 яшар ҳайкалтарош Илҳом Жабборов яна санъатга қайтди. Беш йил олдин молиявий текширувлардан безор бўлиб санъатни тарк қилиб тоғларда асаларичилик қилиб юрган ҳайкалтарош шу кунларда давлат буюртмаси асосида Навоий монументини яратиш устида иш бошлаган.

Озодликка аён бўлишича¸ ўтган пайшанба куни Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиëевнинг Тошкент шаҳар сайловчилари билан ўтказган учрашувида ҳайкалатарош Илҳом Жабборовнинг номини тилга олиши- санъаткорга “янгидан ëқилган яшил чироқ” бўлган.

Ўзбек замонавий тасвирий санъати ривожига буюк ҳисса қўшган атоқли ҳайкалтарошимиз Илҳом Жабборов, ижоди ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди¸ дея таъкидлаган эди Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиëев.

Амир Темур ҳайкали
Амир Темур ҳайкали

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тимсолига айланган “Амир Темур”, “Мотамсаро она” ҳамда “Кўҳна ва боқий Бухоро” асарлари муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Илҳом Жабборовга яқин манбаларнинг айтишича¸ кейинги бор ой ичида санъаткорга расмийларнинг муносабати ўзгарган:

- Муносабат яхшиланди. Битта мисол Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги адабиëт университети олдидаги майдонга (Собиқ Низомий педагогика университети.тахр) ўрнатиладиган Алишер Навоий ҳайкалини ишлаш Илҳом Жабборовга топширилди. Илхом Жабборов устидан очилган маъмурий ишлар¸ жарима санкциялари бекор қилинди. Устоз санъаткор шу кунда фақат ижод билан банд, - дейди суҳбатдош.

Ҳайкалтарошни яқиндан билган ва исми айтилишини истамаган ўзбек мулозимига кўра¸ санъаткор шу кунларда ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов ҳайкали устида ҳам ишламоқда:

- Усто отдай! "Кишнаб" ишлаб ëтибди. Марҳум президент билан яқиндан мулоқот қилган реалист ҳайкалтарош сифатида Каримов ҳайкали лойиҳаси устида ишлаяпти. Кечагина Афғонистондан келди. Генерал Дўстим ака у кишини ўзи билан олиб кетиб Мозори- Шарифда Афғонистон озодлиги учун бўлган жангларда ҳалок бўлган барча ўзбек ўғил-қизлари хотирасига ўрнатиладиган монумент лойихасини қилиб беришини илтимос қилиб, жойларини кўрсатиб келди. Хозир чизиб етибди. Сал олдин Термиздаги "Мотамсаро Она" хайкалини ишлаб ўрнатди. Ўзбек - афғон "Дўстлик" кўприги атрофидаги божхона комплекси худудига туркум парк- хиебон декоратив пластикасини ишлаб берди. Хозирги кунларда Президент Фармони билан Низомий Педагогика Университети базасида қайта ташкил этилган Алишер Навоий номидаги университети олдидаги , аввал Фрунзе от миниб турган хайкал урнига 5 метрлик , кичкинагина Навоий хайкалини Камол укаси билан ишлаб тугаллаш арафасида. Алишер Навоийнинг таваллуд кунига очиш режаланган шекилли. Ишлари, кайфияти, димоғи, даромади яхши. Анча ўзини тутиб олибди¸ дейди суҳбатдош.

Яқинларининг айтишича, ҳайкалтарош Ўзбекистон президенти билан бахслашишга журъат қилгани боис исталмаган шахсга айланган эди.

Уни яқиндан билганлар санъаткорнинг асалари боқиш учун тоғларга чиқиб кетганини айтган эдилар.

- Бир меъмор дўсти билан бир-иккита болари уясини сотиб олиб, тоғларга чиқиб кетди. Ҳозир Илҳом Жабборов дунëдан қўл силтаб, дунëдан узилиб, тоғ бағрида яшаб юрибди. Президентнинг ҳайкалтароши деган “мақом”дан мосуво бўлгандан кейин Илҳом Жабборов ошкора камситишлар билан юзма-юз бўлди, кейин эса чидамасдан узлатга чекинди¸ деган эди рассом Вячеслав Охунов.

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигига яқин манбанинг айтишича, Илҳом Жабборов узлатга кетишидан олдин молиявий текшир-текширлар марказида қолган.

- Илҳом ака "Она" ҳайкалини ва “Кўҳна ва боқий Бухоро" мажмуаларини ишлаганда, у ҳайкалларга сарф бўлган материалларни тўлаши керак бўлган ташкилотлар тўламаган. Кейин ҳамма ҳаражатни бечора Илҳом акамни бўйнига илиб қўйишди, юз миллионлаб пулни. Бечора шунча меҳнат қилди, кечани кеча, кундузни кундуз демай, касал ҳолида, ҳар куни пачкалаб дори ичиб муддатига битириб берди. Бироқ, кейин бечорага иш ҳақини бериш ўрнига уни бўйнига, "ўлганнинг устига тепган" деганларидек сарфланган материалларни пулини осиб қўйишди. Тўлайдиган ҳеч бир вақоси бўлмаганини билгач, суд уни устахонаси ва эски машинасини "арест" қилиб, конфискацияга қўйди, - деган эди бундан икки йил олдин Озодлик манбаси.

Бухоро вилоятидаги ҳайкал
Бухоро вилоятидаги ҳайкал

Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигига яқин манбанинг айтишича, Илҳом Жабборовнинг буткул хонавайрон бўлишини олдини олиш учун унинг санъатини қадрлаган мулозимлардан бири катталарга хат ëзавериб, охири амаллаб, конфискациясини тўхтатишга муваффақ бўлган.

Айни манбанинг бугун айтишича “Барча ҳуқуқий муаммолар ҳал бўлган ва атоқли ҳайкалтарошнинг ижод қилиши учун ҳукумат барча шароитларни яратган”

Рассомлар Илҳом Жабборов ва Раҳим Аҳмедов
Рассомлар Илҳом Жабборов ва Раҳим Аҳмедов

Илҳом Жабборов совет даврида Фурқат, Машраб ва Навоий каби ўзбек зиëлиларнинг ҳайкалини ясаган бўлса, Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Тошкент марказидаги Амир Темур ҳайкалини буëд қилиб бронзадан қуйдирди.

Марказий Осиëдаги илк Амир Темур ҳайкалини 1993 йили ясаган Илҳом Жабборов дунëдаги кўплаб обрўли кўргазмаларда ўзбек санъатини тамсил қилган.

XS
SM
MD
LG