Линклар

Шошилинч хабар
10 май 2025, Тошкент вақти: 18:22

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

10:42 27.11.2023

Тошкентдаги синагога деворига “Озод Ғазо” деган жумла ёзиб кетилди

Тошкентдаги синагога деворига номаълум шахслар “Free Gaza” ва “Free Pdlestina” деган жумлаларни ёзиб кетди. Бу ҳақда AZfront телеграм канали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди. Бу борада ҳозирча расмий Тошкент муносабат билдирмади.

Октябрнинг охирларида AZfront Исроилнинг диаспоралар бўийча вазирлигининг ички ҳужжатига таянган ҳолда, Тошкентда яҳудийларнинг «Хабад» халқаро диний ташкилоти аъзоси бўлган икки киши ҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон ҳукумати бу хабарларни расман тасдиқлаган ёки инкор этган эмас. Маълумотда айтилишича, яҳудийлар жамоаси бу каби ҳодисаларни ошкор қилишдан қўрмоқда, аммо маҳаллий ҳокимиятлар ва яҳудий ташкилотларни хабардор қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Исроил томони «Хабад» аъзоларига ҳужум қилингани тўғрисида Ўзбекистон ҳукуматини огоҳлантирган. Расмий Тошкент эса синагогалар ва яҳудийларга оид бошқа объектлар Миллий гвардия ва ички ишлар органлари томонидан қўриқланаётганини билдирган.

Озодлик аввалроқ БМТнинг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги гуманитар миссияга ёрдам сифатида 1,5 миллион доллар ажратгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдиргани ҳақида ёзган эди. Агентликнинг 13 ноябрда маълум қилишича, Ўзбекистон бу маблағни 2 ноябрда тақдим этган.

31 октябрь куни ўтган ҳукумат мажлисида Мирзиёев Ўзбекистон Фаластин халқига ва унинг мустақилликка бўлган ҳуқуқига “кучли хайрихоҳ” эканини ва БМТнинг ҳудуддаги гуманитар миссиясига ёрдам бериш учун 1,5 миллион доллар ажратилишини билдирганди.

У Ҳамас ва Исроил ўртасида уруш бошлангандан буён “бегуноҳ ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлаётгани”ни таъкидлаганди. ҲАМАС АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган.

Озодлик 7 ноябрда Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси, синагогалар ва яҳудийларга тегишли бошқа муассасалар атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани тўғрисида хабар берган.

Яҳудий ибодатхоналари атрофини Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари туну-кун қўриқламоқда. Қўқондаги яҳудий қабристони атрофига ҳам милиция постлари қўйилган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 та синагога мавжуд. Шулардан учтаси Тошкентда, Самарқанд ва Бухорода иккитадан, қолгани Қўқон, Фарғона, Марғилон ва Андижонда жойлашган.

17:37 26.11.2023

9 ёшли исроил-ирландиялик қизча 50 кунлик асирликдан кейин отаси билан учрашди

Исроил армияси бугун 9 ёшли Эмили Хенд исмли қизалоқ Ғазо секторида 50 кунлик тутқунликдан кейин отаси Том билан учрашгани акс этган видеони эълон қилди.

Эмили туғилган кунини Ғазода гаровдалиги вақтида ўтказди. Қизчанимг яқинлари Эмили Ҳамас томонидан уюштирилган ҳалокатли ҳужумда ўлган деб ишониб келган.

Эмили Қатар воситачилигида Исроил билан тузилган келишув асосида Исроилга қайтарилди.

17:35 26.11.2023

Исроил ва Ҳамас сулҳидан кейин Ғазога вақтинчалик бўлсада нормал ҳаёт қайтди

Ғазолик Иброҳим Канинч, тўрт кунлик сулҳ унга тортиб олинган нормал ҳаётга қайтишга имкон берганини айтади.

«Ҳозир тинч ўтирибмиз. Сулҳдан олдин тинимсиз бомбардимонлар ва ҳужумлар туфайли ҳатто чой ҳам қайната олмасдик, уйимизга кира олмасдик».

Канинч Хон Юнисдаги қисман вайрон бўлган уйида яшамоқда. У оловда чой қайнатади, чўмилиш учун сув иситади.

"Сулҳ одамларга ўз оилалари, дўстлари билан кўришиб, бироз мулоқот қилиш имконини берди ", дея қўшимча қилди Канинч.

ҲАМАС ва Исроил 24 ноябрь куни тўрт кунлик оташкесим бўйича келишувга эришди.

Келишувга кўра, жами 50 нафар исроиллик 150 нафар фаластинлик асирга алмаштирилиши кўзда тутилган.

17:33 26.11.2023

ҲАМАС​ 17 кишини, Исроил 39 фаластинликни озод қилди

Якшанба куни эрта тонгда Исроил ва Ҳамас ўртасида сулҳга биноан асирлар алмашинуви бўлди.

ҲАМАС6 аёл ва 7 нафар вояга етмаган исроилликни Миср ва Қатар воситачилигида озод қилди.

ҲАМАС жангчилари асирларни Қизил Хочга топшираётгани акс этган видеони ёйинлади.

Туркия воситачилигида алоҳида келишувга кўра, тўрт нафар Таиланд фуқароси ҳам асирликдан озод қилинди.

Бунинг эвазига Исроил қамоқхонада сақланаётган 39 нафар фаластинлик, жумладан 33 нафар вояга етмаган фаластинликларни қўйиб юборди.

Асирлар алмашинуви бир неча соатга кечиктирилганидан сўнг, ҲАМАС Исроилни келишувни якунламаганликда айблаб, асирларни озод қилишни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Ҳамас Ғазога кирган 340 та хорижий ёрдам юк машинасидан атиги 65 таси энг кўп зарар кўрган шимолий ҳудудларга етиб борганини, бу “Исроил билан келишувда кўрсатилган миқдордан анча кам эканини билдирди.

Исроил кучлари Ғазо шимолига ёрдам етказиш БМТ ва халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилаётганини айтди.

Исроил ҳукумати 6 нафар кекса ёшли аёл ва 7 нафар бола ва ўсмир Ғазода эллик кун асирда бўлиши ортидан шанба куни ҲАМАС гаровидан озод этилганини тасдиқлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG