Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:07

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

18:08 16.10.2023

Расман: Ғазода 199 нафар исроиллик гаровда ушлаб турилибди

ҲАМАС жангарилари
ҲАМАС жангарилари

Исроил армияси матбуот котиби адмирал Даниел Ҳагари журналистлар билан бўлиб ўтган брифинг чоғида Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришилмагани, Исроил қамалдаги Ғазо анклавига ҳужумларини давом эттираётганини айтди.

Ҳагарининг қўшимча қилишича, Ғазода камида 199 нафар гаровга олинган исроиллик бор. Ҳозиргача Ғазода 291 нафар исроил аскари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар жами исроиллик сони 1500га яқинлашган.

Ҳагари Эронни Ҳизбуллоҳга ҳужум қилишга буйруқ берганликда айблади.

«Ҳизбуллоҳ Эрон кўрсатмаси ва кўмаги билан Ғазодаги уруш ҳаракатларидан чалғитиш учун Исроил чегарасига бир қатор ҳужумларини амалга оширди», Исроил армияси матбуот котиби Даниел Ҳагари.

17:59 16.10.2023

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 2750га етди

ҲАМАС назоратидаги Ғазо сектори тун бўйи бомбаланди, аҳоли бу тўққиз кунлик тўқнашувдаги энг даҳшатлиси бўлганини айтмоқда. 16 октябрь, душанба куни Ғазо секторининг жанубий қисми ҳам бомбаланди.

Хон Юнис шаҳарида яшовчи 45 яшар Суҳайл Бакирга кўра, тунги ҳужумда унинг қўшниси болалари билан бирга қурбон бўлган:

“Мен ҳар куни у одамнинг ёнидан ўтиб, у билан сўрашардим, у болалари билан яшарди, тунда уларнинг устига ракета тушди. Биз даҳшатдан уйғониб кетдик, ташқари чиққанимизда уларнинг ҳаммаси бўлак-бўлак бўлиб кетганди. Қутқарувчилар бульдозер билан жасадларни вайроналар остидан зўрға олиб чиқишди".

Душанба куни Исроил Ғазо жанубида ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилинмаганини айтди. Аммо Мисрдаги хавфсизлик манбалари айтишича, хорижликларнинг Ғазони тарк этиши ва у ерга ёрдам етказилиши учун келишув имзоланган эди.

Исроил 7 октябрь куни Ҳамаснинг мисли кўрилмаган ҳужумига жавобан Ғазони бомбалай бошлаганидан бери минглаб ғазоликлар, жумладан, шифокорлар ва қутқарувчилар ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 2750 фаластинлик ҳалок бўлган, 9700 нафари яраланган.

14:16 16.10.2023

Исроил ТИВ ҲАМАС ҳужумида ҳалок бўлганлар орасида уч ўзбекистонлик борлигини билдиргани айтилмоқда

"Газета уз" нашрининг ёзишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги 15 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумлари оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида билдирган. Бундан ташқари тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак.

Ҳозиргача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотга муносабат билдирмади.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда қайд этилишича, 15 октябрь ҳолатига кўра, ҳужумлар оқибатида 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак кетган.

11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси айрим ОАВларда ҲАМАС гаровга олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида тарқатган маълумотлар “тасдиқланмагани”ни таъкидлаган ҳолда, нашрларни ва блогерларни “фақат расман тасдиқланган маълумотларни тарқатиш”га чақирган эди.

Мана шу хабардан кейин элчихона сайтида бошқа бунга доир маълумот чиқмади. Озодлик радиоси элчихона билан кун давомида боғланишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳозирча элчихона ходимлари Озодлик қўнғироқларига жавоб бермади.

14:12 16.10.2023

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG