Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:34

Одамлар ва маймунлар устида тажриба ўтказган автомобиль ширкатлари танқидга учради


Германия автомобиль ширкатлари дизель ёнилғиси таъсирини ўрганиш учун одамлар ва маймунлар устида тажриба ўтказгани фош бўлиши ортидан кескин танқидга учради.

Ушбу ҳолат Германияда кўпчилик, жумладан, канцлер Ангела Меркель томонидан қораланди.

Душанба куни Sueddeutsche ҳамда Stuttgarter Zeitung кундалик газеталари Volkswagen, Daimler ва BMW ширкатлари молиялаштирган тадқиқот гуруҳи Германияда 25 соғлом шахс орасида азот оксиди таъсирини ўрганиш билан шуғуллангани ҳақида хабар қилган эди.

Бир неча кун олдин эса, New York Times мазкур гуруҳ АҚШда 2014 йилда маймунлар орасида ўхшаш тестларни ўтказгани ҳақида ёзган эди. New York Times мақоласида ёзилишича, изланувчилар 10 маймунни ҳаво чиқмайдиган қафасга солиб, Volkswagen Beetle автомобилидан чиққан тутунни ютишга мажбурлаган. Volkswagen мазкур тажриба учун кечирим сўради.

Германия ҳукумати уч автомобиль ширкати билан махсус учрашув ўтказишга қарор қилди.

Тажрибаларни 2013–2014 йилларда «Транспорт соҳасида атроф-муҳит ва соғлиқ бўйича Европа изланиш гуруҳи» (European Research Group on Environment and Health in the Transport Sector) деб аталган ташкилот амалга оширилган. Ташкилот 2016 йилда ўз фаолиятини тўхтатган.

Хабарларга кўра, изланувчилар азот оксидлари инсон соғлиғига жиддий таъсир кўрсатмайди, дея хулоса қилган. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги изланишлар бу газлар астма ва турли инфекцияларга олиб келишини кўрсатишини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG