Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:56

Компьютер тери саратони касаллигига докторлардан яхшироқ ташхис қўйди


Тадқиқот пайтида сунъий ақлли машинанинг меланомани аниқлаш аниқлиги 95 фоиз, дерматологларники эса 86,6 фоиз бўлди.

Компьютер тери саратони касаллигини дерматологлардан кўра яхшироқ аниқлаб берди ҳамда ташхис қўйишда инсондан устун эканини истоблади, дейилади тадқиқотда.

Германиялик, АҚШлик ва франциялик бир гуруҳ олимлар сунъий ақлли тизимни терининг хавфли шикастланган жойларини безарар ўсмалардан фарқлашга ўргатди. Компьютер 100 мингдан ошиқ суратни кўриб чиқди.

Компьютер сўнгра 17 мамлакатдан бўлган 58 нафар дерматолог билан ўзаро "мусобақага ташланди". Уларга ҳам хавфли ва зарарли ўсмалар кўрсатилди. Ўша компьютер суратларни таниб, теран ўрганувчи нейрон тармоқ (convolutional neural network) CNN деб аталади.

Тадқиқотда иштирок этган тери касалликлари мутахассисларининг ярмидан кўпи “эксперт” даражасидаги беш йилдан ортиқ, яна 19 фоизи 2-5 йиллик тажрибага эга бўлган. Қолган 29 фоизи икки йилдан камроқ ишлаган кишилар эди.

Annals of Oncology (“Онкология солномаси”) журналида чоп этилган мақолада айтилишича, аксарият дерматологлар кўрсатган натижа CNNникидан паст бўлган.

Ўртача олганда, 86,6 фоиз ҳолатда дерматологлар касалликни тўғри топган, СННнинг кўрсаткичи эса 95 фоиз бўлган. Компьютернинг сезгирлик даражаси соҳа мутахассислариникидан яхшироқ экани аниқланди.

Дерматологлар кўрсаткичи беморлар ва улар териси шикастланиши ҳақида кўпроқ маълумот олгандан сўнггина яхшиланди.

Тадқиқотчилар фикрича, сунъий ақл тери саратони ташхисини тез ва осон қўйиш ва уни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашда қўл келиши мумкин. Ҳар йили жаҳон бўйича 232 минг киши меланома билан оғрийди ва улардан 55 500 киши ўлади.

Тананинг бармоқлар ва бош суяги териси қисмидаги меланомага чалинган ерларни суратга олиш мушкул. Шу сабабли сунъий ақл “ғайриоддий” шикастланган жойларни ёки беморларнинг ўзи ҳам бехабар бўлган меланомани аниқлашда қийналади.

Шунинг учун соҳа мутахассислари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш энг тўғри ва ишончли йўл эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG