Линклар

Шошилинч хабар
28 сентябр 2020, Тошкент вақти: 17:23

"Шуҳрат Домбрабадский" "масжид фаолиятига тўсқинлик қилганликда" айбланиб 4 йилга қамалди


Шуҳратилла Носиров

Жиноят ишлари бўйича Сирдарë вилоят судининг 2019 йил 24 декабрь куни чиқарилиб¸ жорий йилнинг 20 январидан кучга кирган ажримига биноан 62 яшар Шуҳратилла Носиров 4 йил қамоқда жазо ўтайдиган бўлди.

Носиров айни суднинг 2019 йил 13 сентябридаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 145-моддасининг 1-қисми ("Виждон эркинлигини бузиш"), 165-моддаси 3-қисмининг “а” банди ("Товламачилик"), 227-моддаси 2-қисмининг "а" банди ("Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш") да айбдор деб топилган эди.

Носиров адвокатлари киритган аппеляция шикояти бўйича¸ суд ўзидан аввалги суд қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

Шуҳратилла Носировга тайинланган қаттиқ тартибли колонияни муддати манзил колониясига ўзгартириш бўйича Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судига киритилган илтимоснома жиноят иши қаттиқ назоратда бўлганлиги сабабли рад қилинди

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан Шуҳратилла Носировга тайинланган 4 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси уни қамоқда ўтирган вақти билан хисоблаганда хозирда у манзил колониясига юборилиши керак¸ лекин қаттиқ назоратга олинганлиги сабабли у қаттиқ тартибли колонияга юборилди.

Колонияда уни кўриб келган яқинларининг Озодликка 20 январь куни айтишича Носиров бу айбларни тан олмайди ва адолат қарор топиб масала президент назоратига олинишидан умид қилмоқда.

Нимада айбланди?

Шуҳратилла Носиров “масжиднинг диний фаолиятига тўсқинлик қилганликда” айбланди.

Носиров ҳибсга олинишидан уч ҳафта ўтиб¸ 2018 йил 1 июлида "Ўзбекистон-24" телеканали у ҳақида "Манманликнинг охирги бекати" номли ҳужжатли фильмни намойиш қилган эди.

YouTube тармоғига жойлаштирилган фильмда Шуҳратилла Носиров ва унинг акаси ўта оғир жиноятчи сифатида тасвирланади.

Тергов материаллари асосида тайёрланган мазкур фильмда даъво қилинишича, ака-ука Носировлар Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги "Носирхон" жоме масжидини "муқаддам ўз ҳисобларидан қурдирганликларини айтиб, уни ўзларининг шахсий мулкига айлантиришга уринган".

Марҳум президент билан ҳажга борган авторитет

Тошкентликлар орасида "Шуҳрат Домбрабадский" номи билан танилган Шуҳратилла Носиров 90-йилларда "ўғирланган машиналарни топиб берадиган" авторитет сифатида танилган.

Носиров 1992 йили Ўзбекистон президенти билан бир гуруҳда ҳажга боргани билан машҳур бўлган.

У 1993 йили Тошкент шаҳар суди тарафидан уюшган жиноятчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва икки "раскрутка" билан жами 23,5 йил қамоқда ўтирган.

Дастлабки ҳукмда таъкидланишича, Шуҳратилла Носиров "автомобиль воситаларини олиб қочиш, бошқалар мулкини тортиб олиш, тамагирлик, ўғрилик, мол-мулкка қасддан зиён етказиш, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қурилиш молларини ноқонуний ўзлаштириш"да айбдор деб топилган.

Носиров 2016 йил 18 августда Жазони ижро этиш бош бошқармаси қарори билан, муддати тугагани боис қамоқдан озод қилинган эди.

Озодлик гаплашган яқинлари, қамоқдан чиққандан кейин Шуҳрат Носировнинг "ҳеч кимга қўшилмай, осуда" ҳаёт кечириб келганини билдирган эди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG