Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2019, Тошкент вақти: 07:26

Ўз-ТВ Шуҳрат "Домбрабадский" қораланган ҳужжатли фильмни намойиш қилди (ВИДЕО)


Шуҳратилла Носиров икки йил муқаддам қарийб 24 йиллик қамоқдан озодликка чиққан эди.

Ўзбекистон-24 телеканали Шуҳрат "Домбрабадский" номи билан танилган 61 яшар Шуҳратилла Носиров ҳақида "Манманликнинг охирги бекати" номли ҳужжатли фильмни намойиш қилди.

30 июнь куни YouTube тармоғига жойланган фильмда Шуҳратилла Носиров ва унинг акаси устидан суд-тергов материаллари ҳавола этилган.

Фильмда айтилишича, ака-укалар шу йилнинг 8 июнида Жиноят Кодексининг 145, 165, 227 ва 228-моддаларида кўзда тутилган - виждон эркинлигини бузиш, товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш каби жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб ушланган, ИИВ вақтинчалик тергов изоляторида сақланмоқда.

Носиров ва унинг акаси устидан Тошкентдаги "Носирхон" жоме масжиди имом-хатиби ва Тошкентдаги хонадонлардан бирининг эгаси ариза ёзгани айтилди.

Озодлик Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги махсус кучлари халқ орасида Шуҳрат "Домбрабадский" номи билан танилган 61 яшар Шуҳратилла Носировни 8 июнда Тошкентдаги уйидан олиб кетгани ҳақида 26 июнь куни хабар қилган эди.

Илк бор 1993 йилда қамоққа олинган Шуҳратилла Носиров талончилик ва уюшган жиноятчиликда айбдор деб топилиб, 23,5 йил умрини пажаралар ортида ўтказган.

XS
SM
MD
LG