Линклар

Шошилинч хабар
09 июл 2025, Тошкент вақти: 16:22

Тошкентдаги Crafers фабрикаси маҳсулоти омборга қайтарилди


Ишлаб чиқарилган чипс ва казинакилар устида, махсус текширувдан ўтди¸ деган муҳр йўқлиги учун дўконлардан қайтарилган.
Ишлаб чиқарилган чипс ва казинакилар устида, махсус текширувдан ўтди¸ деган муҳр йўқлиги учун дўконлардан қайтарилган.

Тошкентдаги Crafers шоколад фабрикаси ишлаб чиқарган айрим маҳсулотлар "махсус текширув муҳри бўлмагани" сабабли омборга қайтарилди.

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган ҳудудий бўлими вакилига кўра¸ қайтарилган маҳсулотлар фабрикадаги махсус назоратдан ўтказилмай¸ сотувга чиқарилган. Озодлик тасарруфида Crafers шоколад фабрикаси омборига қайтарилган 20та поддон (юк супаси) устида турган юзлаб қоп чипс (картошкадан бўлган ширин ëки нордон қаламчалар) сурати бор.

Озодлик мобил мухбири 100дан зиëд қопда қайтган ширинлик суратини олди
Озодлик мобил мухбири 100дан зиëд қопда қайтган ширинлик суратини олди

​Crafers шоколад фабрикаси реализация бўлимида ишлайдиган ходимнинг¸ 26 февраль куни шахси очиқланмаслиги шарти билан Озодликка билдиришича¸ расмдаги қоплар “қайтарилган маҳсулотнинг ўндан бири ҳам эмас”.

"Шу ҳафтада вилоятлардан жуда кўп чипс (cracker chips) маҳсулотлари қайтиб келди. Казинаки (ширин қиëм ичига прессланган ëнғоқ ) ҳам қайтиб келди"¸ деган суҳбатдош ўз гапи исботи сифатида яна расмлар жўнатди.

Сурат¸ уни юборган манбанинг иддаосича¸ айнан шоколад фабрикаси омборида олинган.
Сурат¸ уни юборган манбанинг иддаосича¸ айнан шоколад фабрикаси омборида олинган.

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган ҳудудий бўлими вакилига кўра¸ маҳсулотлар "сифатсиз ва саломатликка зарарли" дея топилиб¸ фабрикага қайтарилган.

"Мавжуд қоидага кўра¸ фабрикадан реализация қилинадиган озиқ-овқат маҳсулоти корхонанинг ўзида ОТК (Техник назорат бўлими) дан ўтиб муҳр босилиши ëки ëрлиқ ëпиштирилиши керак. Бу маҳсулотлар "ОТК" бўлимини айланиб ўтиб реализацияга чиқарилган"¸ деди Санитария-эпидемиология назоратининг исми очиқланмаслигини истаган врачи.

Бу суҳбатдош¸ суратдаги қопларга солинган маҳсулотларнинг Қорақалпоғистон¸ Хоразм¸ Бухоро¸ Қашқадарë ва Наманган вилоятидан қайтарилганини очиқлади.

"Тошкентдаги "Корзинка" савдо марказидаги маҳсулотни олиб текширсак¸ ОТК дан ўтмаган бўлиб чиқди. Бизнинг хулосамиздан кейин "Корзинка" савдо маркази ҳам маҳсулотларни фабрика омборига қайтарди"¸ дейди суҳбатдош.

Мутасадди ходимга кўра¸ "ОТК муҳри бўлмагани озиқ-овқат маҳсулотини омборга қайтариш учун асос бўла олади".

Фабрика расман изоҳ бермади

Назоратдан ўтмаган маҳсулотларнинг нега ва қандай сотувга юборилганига изоҳ сўраб¸ Озодлик Crafers шоколад фабрикасининг жамоатчиликка тақдим этилган телефон рақамларига мурожаат қилди.

Озодлик билан гаплашган фабрика хизматчиси¸ "шикоятни умумий тартибда жўнатиш лозим"лигини қайта-қайта такрорлаш билан кифояланди.

Crafers шоколад фабрикаси реализация бўлимида ишлайдиган ходимнинг Озодликка айтишича¸фабрика омборига қайтарилган ширинликлар фабрика раҳбарларидан бирининг буйруғига кўра ОТКда расмийлаштирилмасдан машиналарга юкланган”. Айни пайтда¸ ишсиз қолишидан чўчиган суҳбатдош¸ бу амалдорнинг исми-шарифини очиқламади.

Президент назарига тушган фабрика

Тошкент шаҳридаги собиқ “Лак-бўёқ” заводи ўрнида ташкил этилган “Амилов” фабрикаси (кейинчалик фабрика номи Crafers дея ўзгартирилди) 2018 йилнинг 5 октябрда ишга туширилган эди. 2018 йилнинг 26 октябрида айни фабрикани бориб кўрган президент Шавкат Мирзиëев 850 киши учун иш ўрни яратилганини олқишлаган эди.

Президент Шавкат Мирзиëев 850 киши учун иш ўрни яратилганини олқишлаган эди.
Президент Шавкат Мирзиëев 850 киши учун иш ўрни яратилганини олқишлаган эди.

Расмий матбуотда ëзилишича¸ 32 гектарлик ҳудудда жойлашган корхона йилига 50 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бундан олдин Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикаси ишчиси бир гуруҳ ишчилар номидан Ўзбекистон Меҳнат кодексида белгиланган 8 соат ўрнига 12 соатлаб ишлатилаëтганидан Озодликка шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG