Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:16

"Россия олдидаги эски қўрқув". Блинкеннинг сафари Ўзбекистон ва минтақага нима беради?


АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўзбек ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан. Вашингтон, 1 июль, 2021
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўзбек ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан. Вашингтон, 1 июль, 2021

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ларзага келган, бироқ Москвага содиқ қолган минтақага илк ташрифини амалга оширмоқда.

Узоқ вақт дунёнинг энг авторитар минтақаларидан бири бўлган Марказий Осиё, эҳтимол, Блинкеннинг салафи Майк Помпео келган уч йил илгаригига қараганда янада демократиядан чекинган.

Бу, шунингдек, Помпеонинг таъбири билан айтганда, "ўта фаол – Хитой фаоллиги, Россия фаоллиги" кучли минтақа бўлиб қолмоқда.

Аммо Россия босқинидан бир йил ўтиб бу ерга Блинкеннинг сафари Марказий Осиё давлатларига нима беради?

Блинкеннинг ташрифи олдидан ўтказилган матбуот брифингида Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу “дунёнинг бу қисмида иқтисод ва жамият тазйиқлар остида қолаётганини” тан олди. Марказий Осиёнинг йирик савдо ҳамкори Россияга нисбатан Ғарб санкциялари бу босимни янада оширган.

"Бизнинг асосий мақсадимиз Қўшма Штатлар ишончли ҳамкор эканлигини кўрсатишдир ва биз бу мамлакатлар дуч келаётган қийинчиликларни кўриб турибмиз, – деди Лу, – юқори озиқ-овқат нархлари, юқори ёқилғи нархлари, юқори ишсизлик, экспорт қилишдаги қийинчиликлар, Ковиддан тикланишнинг сустлиги ва Россиядан қочганларнинг катта оқими асосий муаммолардир.”

Мирзиёев ташқи сиёсатни 19 йил бошқарган А. Комиловни нега ишдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00

Аммо Лу санкцияларнинг бажарилиши масаласи Блинкеннинг минтақадаги музокаралари бир қисми бўлишини ҳам таъкидлади.

“Биз ушбу санкциялар натижасида Марказий Осиё иқтисодиётини Россиядан ажратишда ҳақиқий ўсиш бўлаётганини кузатяпмиз. Биз Марказий Осиё республикаларини бу йўналишда рағбатлантиришда давом этамиз”, деди Лу 24 февраль куни журналистларга.

"Россия олдидаги эски қўрқув"

23 февраль куни БМТ томонидан Россиянинг Украинага босқинини зудлик билан тўхтатиш ва Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирувчи овоз беришда Марказий Осиёнинг геосиёсий харитадаги ўрни аниқ бўлди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қабул қилинган резолюция бўйича овоз беришда бетараф қолган 32 давлат орасида эди, 141 давлат ёқлаб, етти давлат, жумладан, Хитой, Беларус ва Россия қарши овоз берди.

Нейтрал давлат сифатида тан олинган Туркманистон умуман овоз бермади.

Овоз беришдан икки кун ўтиб Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг ҳамкори Пекин эълон қилган Украина бўйича позиция ҳужжатини “қўллаб-қувватлашга лойиқ” деб атади.

Хитой ҳужжати барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги зарурлигини таъкидлаган бўлса‑да, Россияни танқид қилишдан тийилган ва Ғарбнинг санкцияларига қарши позиция эди.

Қозоғистон ҳам санкцияларни ўзи танқид қилган бўлса ҳам, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда берган эди. Натижада бир қанча россиялик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Қозоғистон раҳбариятини қоралаган ва ҳатто баъзи ҳолларда Украинага ўхшаб бостириб кириш кераклиги билан таҳдид қилган эди.

“Марказий Осиё давлатларининг бетараф позицияси ҳақида гапирсак, бу аслида бетарафлик ҳам эмас, балки Россияга нисбатан ўша эски қўрқувдир”, – дейди Тошкентдан Анвар Назиров.

Назиров Москва ва Пекин ҳукмронлигига қарамай, Вашингтон минтақада зарур роль ўйнаши мумкинлигини таъкидлайди.

“Минтақада кўп муаммолар борки, улар иқлим ўзгариши, сув етишмаслиги, энергия етишмаслиги ва, албатта, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарадош давлат Афғонистон яна Толибон қўли остида”, – дейди у.

“Россия ҳеч қачон бу муаммоларни тўлиқ ҳал қилмаган ва Хитойнинг ечимлари асосан бизнес манфаатлари билан чегараланган. Марказий Осиё ҳали ҳам кўп жиҳатдан яккаланиб қолган ва Россия бошлаган уруш мамлакатларимиз фуқаролари учун янги муаммоларни келтириб чиқарди”, – деди Назиров.

Фойдали форматми?

Блинкен беш давлат ташқи ишлар вазирлари билан 5+1 форматидаги учрашуви олдидан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар ўтказиши, сўнгра Ҳиндистонга боришдан олдин Ўзбекистонга бориши режалаштирилган.

Вашингтон 2022 йил бошида Қозоғистонда камида 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган зўравонликларни адолатли ва ошкора тергов қилишга чақирди, бироқ фақат бир неча ҳарбий хизматчилар тартибсизликлар ва юзлаб ҳарбий ҳаракатлар пайтида содир этилган қоидабузарликларда айбдор деб топилди. Ваҳоланки, юзлаб намойишчилар қамоқда.

Тоқаев ушбу тартибсизликлардан сўнг “янги Қозоғистон”ни эълон қилди. Тоқаевнинг айрим ҳаракатлари истиқболли, дейди Озодлик билан суҳбатда қозоғистонлик таҳлилчи Газиз Абишев.

“Пост-авторитар ўзгаришлар ҳар доим қийин, шунга қарамай, назаримда, вазият кўп жиҳатдан Назарбоев давридагидан яхшироқ”, – деди Абишев, келаси ойда бўлиб ўтадиган сайловларда парламентга ўз номзодини қўйишни режалаштираётган мухолиф сиёсатчилар сонининг кўпайишига ишора қилиб.

Бироқ Блинкеннинг ташрифи арафасида бир қанча номзодлар солиқ декларациясидаги хатолар туфайли овоз беришдан четлаштирилганидан шикоят қилган, сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда танқидий журналистларга ҳам ҳужумлар бўлган.

Помпео 2020 йилда Тошкентга келганида, “The Economist” нашри томонидан Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотлар учун Ўзбекистон “йил мамлакати” деб топилган эди.

Ғарбнинг Россияга қарши жазо чоралари Ўзбекистонга таъсир қила бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:51 0:00

Аммо ўтган йили ҳукумат кучлари Қорақалпоғистонда норозилик намойишларини бостирди, расмий маълумотларга кўра, 21 киши ўлган.

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариш Вашингтон учун кўпинча қийин масала бўлиб келган.

Минтақа давлатларига АҚШ расмийларининг бу қоралашлари ёқавермайди.

2020 йилда Помпео Марказий Осиёга ташрифи чоғида, Хитойнинг асосан мусулмонлар яшайдиган Шинжон вилоятидаги репрессияларини асосий мавзуга айлантирди ва бу Хитойнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакат “минтақамиздаги йирик кучлар рақобати билан боғлиқ ноқулай сиёсий оқибатлар"га йўл қўймасликни исташини билдирди.

Блинкен Марказий Осиёга илк ташрифини амалга ошираётган бўлса ҳам, у ўтмишда марказий осиёлик ҳамкасблари билан учрашган, энг охиргиси сентябрь ойида Нью-Йоркда, БМТ қароргоҳида бўлган эди.

Ўтган йили Тожикистоннинг авторитар раҳбари Эмомали Раҳмон Россия раҳбари ва Марказий Осиёдаги беш нафар ҳамкасби ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Россия президенти Владимир Путинни кутилмаганда танқид қилиб, 5+1 форматларидан чарчаганини айтган эди.

“Америка ва Марказий Осиё, Жанубий Корея ва Марказий Осиё, Япония ва Марказий Осиё. Яқинда Покистон ва Марказий Осиё бўлиши мумкин”, – дея ёзғирди Раҳмон.

Аммо шарҳловчи Абишевнинг таъкидлашича, формат асосан минтақада таъсири кучли давлатлардан алоҳида интеграцияни ривожлантириш салоҳияти туфайли баъзи афзалликларга эга.

“Менимча, бу бизнинг суверенитетимиз ва мустақиллигимиз учун фойдали, чунки, биринчидан, минтақа давлатларини бирлаштиради. Бирин-кетин Россиядек давлат бизни бўлиб юбориши ёки йўқ қилиши мумкин, бироқ бирлашсак, бу анча қийин бўлади”, – дейди Абишев.

Форум

XS
SM
MD
LG