Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:24

Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими сўнгги огоҳлантириш олди


Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев
Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев

Маҳаллий ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўқитувчиларни "шакал, тварь, ифлос, ҳаром, ҳайвон" каби сўзлар билан ҳақорат қилгани учун фуқаролик суди томонидан 5 миллион сўмга жарима қилинган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов томонидан сўнгги бор огоҳлантирилди.

Бу гал Дилмурод Раҳматуллаев Бош вазир томонидан ўқитувчиларни дарсдан қолдириб, мажбурий ишлатишда ва ўқитувчиларга ўз ёнларидан гул сотиб олишга мажбурлаганликда айбланди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 апрель куни ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш масаласида ўтказган селектор йиғилишида, бир неча ҳокимга ҳайфсан эълон қилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни охирги марта огоҳлантираётганини айтган.

Озодлик ўтган йилнинг 21 ноябрида пахтага кам одам чиқарган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг коллеж ва академик лицейларнинг аёлу эркак директорларини таҳқирлаб, “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.

27 ноябрь куни юборилган аудиода 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда Дилмурод Раҳматуллаевнинг икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида Озодлик ёзган эди.

4 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани юзасидан Андижон вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиев шаҳар ҳокимлигига "тақдимнома" юборгани ҳақида Озодлик хабар берди.

18 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими иши судга оширилди.

Суднинг қарори билан Д.Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари(5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Жорий йилнинг бошидан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг суднинг ҳукмидан хулоса чиқармай яна ташкилот раҳбарларини ҳақорат қилаётгани ҳақидаги хабарлар Озодликка кела бошлади.

Жумладан, ҳақоратлар ёзиб олинган аудиони Озодликка тақдим этган этган маҳаллий ташкилот раҳбарларидан бирининг айтишича, ҳоким металлолом топшириғини бажармаган ва болалар спорти жамғармасига пул ўтказмаган раҳбарларни яна “ифлос, шакал, тварь, ҳайвон” каби сўзлар билан таҳқирлаган.

6 апрель куни Озодлик эълон қилган навбатдаги мақолада ҳоким Дилмурод Раҳматуллаевнинг буйруғи билан президент Мирзиёвнинг келишига ободонлаштириш ишларига чиқарилган шаҳар мактаби ўқитувчиларининг қарийб ярми турли жойларда кўча супираётгани, йўл бўйларига гул экаётгани фотоларда акс этган эди.

XS
SM
MD
LG