Линклар

Шошилинч хабар
23 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:51

ЭКСКЛЮЗИВ: Мухлислар Ўзбекистон-Португалия ўйини арафасида Хюстонга йиғилди

Ўзбекистон-Португалия ўйини арафасидаги кайфият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:06 0:00

Ўзбекистон-Португалия ўйини арафасидаги кайфият

23 июн куни АҚШнинг Техас штатидаги Хюстон шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи учрашувини Португалияга қарши ўтказади.

Ўзбекистон учун бу тарихдаги илк Жаҳон чемпионати бўлиб, турнирдаги ҳар бир ўйин ўзбекистонликлар алоҳида воқеага айланмоқда.

Озодлик мухбири Уланбек Асаналиев мундиалдаги иккинчи ўйинни ёритиш учун Хьюстонга борди.

Ўзбекистон термасининг мухлислари учрашув арафасида — Марказий Осиёдан келган меҳмонлар учун ташкил этилган махсус фан-зонага йиғилишди.

Ташкилотчиларга кўра, фан-зона Ўзбекистон диаспораси ва мамлакат футбол федерацияси томонидан тайёрланган.

Турли мамлакатлардан келган мухлисларга, албатта ўзбекча ош тортилди, Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватловчи шиорлар янгради.

Бу ерда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва минтақанинг бошқа давлатларидан келган мухлислар йиғилди.

Озодлик билан суҳбатда фанатларнинг айримлари тўғридан-тўғри Марказий Осиё давлатдаридан келганини айтган бўлса, бошқалари АҚШда яшаб, айнан ўйин учун Хюстонга келганини айтишди:

"Биз Чикаго шаҳридан келдик. Қирғизистондан келиб, биродар ўзбек халқини қўллаб-қувватлаш, уларга руҳ ва куч бериш, эртага Португалия жамоасига қарши бўладиган ўйинда далда бўлиш ниятида турибмиз. Шу сабабли бу ерда ўтказилаётган тадбирда қатнашиб, Қирғизистон байроғини кўтариб, кайфиятни кўтариб турибмиз. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон мухлислари билан бир қаторда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа қардош туркий давлатлардан ҳам келган инсонлар худди ўз мамлакати учун қайғургандек, ўз давлати учун мухлислик қилаётгандек таассурот қолдирмоқда", дейди қирғизистонлик футбол мухлиси Аян.

Фан-зонада меҳмонлар учун мусиқачилар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш қилинди. Саҳнада минтақа мусиқаси янгради, фан-зонадаги томошабинлар эса уларга жўр бўлиб куйлашди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг АҚШдаги элчилари — Фурқат Сиддиқов ва Эдил Байсаловлар ҳам қатнашди. Уларнинг иштироки кечага расмий тус берди.

23 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

Турнирдаги илк ўйинда жамоа Колумбияга мағлуб бўлган. "К" гуруҳида биринчи турдан сўнг Колумбия пешқадам бўлиб турибди, Португалия ва Конго Демократик республикаси эса ўзаро учрашувни дуранг билан якунлаган.

Ўзбекистон жамоаси учун Португалияга қарши ўйин унинг гуруҳдан чиқиш имконини белгилаб беради, аниқроғи бу жамоа учун мундиалдаги кейинги тақдирини ҳал қилувчи ўйин бўлади.

“Бизда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ". Каннаваро
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:51 0:00
  • Сурат 16x9

    Озодлик

    • ozodlikmail@gmail.com
    • uzbek@rferl.org
    • WhatsApp / Telegram / Signal
    • +420724740755 | +420602612713

Форум

XS
SM
MD
LG