Линклар

Шошилинч хабар
30 Aprel 2026, Тошкент вақти: 18:30
 29 апрел куни Путин ва Трамп телефон орқали бир ярим соат суҳбатлашган.
29 апрел куни Путин ва Трамп телефон орқали бир ярим соат суҳбатлашган.

Жонли Путин ва Трамп Украинада урушни тўхтатишни муҳокама қилди

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

19:04 9.3.2026

Эронда янги оятуллоҳ сайланди

Эрон уламолари кенгаши мамлакат янги оятуллоҳи этиб марҳум Али Хоманаийнинг ўғли Можтабо Хоманаийни сайлаган. Кенгаш фуқароларни янги раҳбарга “байъат” қилишга чақирган.

АҚШ президенти Доналд Трамп Хаманаий ўғли Можтаба Хоманаий номақбул танлов эканини айтган.

ABC News телеканалига берган интервюсида Трамп янги олий раҳбарни тайинлашда иштирок этиши кераклигини таъкидлаган.

“Кейинги олий раҳбар ким бўлиши бўйича бизни розилигимиз керак бўлади, биз рози бўлмасак, у узоқ турмайди. Бу масалага ҳар 10 йилда қайтавермаслик учун биз бунга амин бўлишимиз керак”.

FOX News каналига кўра, Трамп Хаманаий ўғли МожтабоХоманаийнинг Оятулло этиб сайланишидан норози.

Исроил Мудофаа вазири Исроил Катз ўтган ҳафта "Эрон террористик режими" томонидан тайинланган ҳар қандай раҳбар "йўқ қилиш учун сўзсиз нишон" бўлишини таъкидлаганди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Можтабо Хоманаийнинг Оятулло этиб сайланишини қўллаб-қувватлади ва унга тўлиқ бўйсунишга тайёр” эканини билдирди.

56 ёшли Можтабо Хаменеи Али Хоманаийнинг олти фарзандидан иккинчиси. Ўрта маълумотни Теҳрондаги Алавий диний мактабида олган. Эрон матбуотига кўра, у ёшлигида Эрон-Ироқ уруши пайтида қисқа муддат армияда хизмат қилган.

Россия президенти Влодимир Путин Эроннинг янги олий раҳбарини табриклаган ва Москва Теҳронни “доимий қўллаб-қувватлаш”да давом этишини яна бир бор тасдиқлаган.


18:59 9.3.2026

Украина Яқин Шарққа ҳарбий экспертларини жўнатмоқда

Украиналик ҳарбий экспертларнинг биринчи гуруҳи Яқин Шарққа жўнаб кетади.

Киев раҳбари Владимир Зеленский бу ҳақда маълум қилар экан Украинанинг Россия қўллаётган Эроннинг “Шаҳед” дронларидан ҳимояланишдаги ноёб тажрибасига урғу берди.

Зеленский экспертлар Украинанинг тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва минтақадаги базаларда жойлашган АҚШ қўшинларига ёрдам кўрсатиш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашишларини айтди.

“Биздан Яқин Шарқда тинч аҳолига, у ерда жойлашган базалардаги америкалик аскарларга қандай ёрдам беришимиз мумкинлиги ҳақида сўралди. Биз ўз навбатида ёрдам қўлини чўзиб, ҳарбий экспертлар юборишимизни айтдик, нимаики дозим бўлса қўлимиздан келганича ёрдам беришимини билдирдик”, деди Зеленский.

Президент Владимир Зеленский Украина АҚШнинг ёрдам сўровига жавобан ёрдам беришини айтди ва аввалроқ Яқин Шарқ давлатлари Киевга мурожаат қилганини билдирганди.

Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги баъзи ҳамкорлар Украинада ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқларни сотиб олишга қизиқиш билдирган ва Киев ҳозирда ўз ҳарбийларига керак бўлмаган жиҳозларни сотишга тайёр.


18:57 9.3.2026

Эронга янги зарбалар

Исроил Теҳрондаги нефт омборлари ва нефт заводларига зарба берди. Шаҳар осмонини қаттиқ қора тутун қоплаган.

Эрон миллий нефт компаниясининг маълум қилишича, зарбалар оқибатида тўрт ходими ҳалок бўлган.

Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти нефт омборларидаги портлашлар кислотали булутларни ҳосил қилгани ва бу кислотали ёмғирга айланиши эхтимолижан хавотир билдирган.

АҚШда жойлашган HRANA мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Эронда АҚШ-Исроил операцияси бошланганидан бери 1205 тинч аҳоли, жумладан, камида 194 бола ҳалок бўлган.


18:58 7.3.2026

Доҳададан 334 фуқаро олиб чиқилди

7 март куни Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси Қатар ҳукумати билан ҳамкорликда 334 фуқарони эвакуация қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Доҳадан Ар-Риёд шаҳрига икки колоннали автобус қатнови ва Ар-Риёддан фуқаролар махсус репатриация рейслари орқали Тошкентга жўнатилиши ташкил этилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG