Линклар

Шошилинч хабар
15 Aprel 2026, Тошкент вақти: 03:55

Жонли ХДТ: Ҳормуз бўғозида 1600 кема қолиб кетмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 апрелни Эрон учун сўнгги муддат деб атаб, Вашингтон вақти билан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 8 апрел 5:00) келишувга рози бўлишни талаб қилди. У талаблар бажарилмаса, энергетика объектларига зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

Душанба куни Теҳрон Покистон орқали етказилган Вашингтон таклифини рад этган ва урушнинг тўлиқ ва якуний тўхтатилиши тарафдори эканини таъкидлаган.

28 февралдан бери АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар бермоқда. Трамп ҳарбий операциянинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини таъкидлаган. Жанглар бошланганидан сўнг Эрон жаҳон энергия бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳурмуз бўғозини амалда ёпган.

18:04 7.3.2026

Пезешкиён халқига мурожаат қилди ва қўшни давлатлардан узр сўради

“Азиз халқимиз биладики, ҳукуматдаги барча вазир, барча кучларимиз бор имконияти билан ишламоқда. Биз муваффақиятсиз бўлмаймиз, биз халқимизга хизмат қиламиз. Азиз халқимиз учун муаммо келтирмасликка ҳаракат қиламиз, аммо ҳақиқат шуки, бу уруш ва биз урушга тайёрландик. Биз бирга туришимиз керак”, деди Пезешкиён.

Пезешкиён шунингдек: “Мен шахсан Эроннинг ҳаракатларидан жабр кўрган қўшни давлатлардан узр сўрайман”, деди.

Эрон сўнгги йилларда қўшни Форс кўрфази давлатлари билан, жумладан собиқ минтақавий рақиби Саудия Арабистони билан дипломатик муносабатларни тиклаган эди. Аммо бу сиёсий муносабатларга, ҳозирги қуролли низо пайтида, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумлари туфайли шикаст етди.

Аммо, Пезешкиённинг баёноти, эҳтимол Теҳрон Форс кўрфазидаги минтақавий норозиликни юмшатишга қаратилган, дея баҳоланмоқда.

17:55 7.3.2026

Ўзбекистон армияси жанговар шайлик машғулотларини ўтказди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус ва Урганч гарнизонларида навбатдаги мавсумий жанговар шайликни сақлаб туришга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, Яқин Шарқда давом этаётгани қуролли можаро фонида бўлаётган машғулотлар мавсумийдир. Унда ёз фаслининг иссиқ шароити, кескин иқлим синовлари остида қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техника билан ишлашда юқори малака, кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, техник хавфсизликни таъминлашга эътибор қаратилди.

"Айтиш мумкинки, мазкур жараёнлар ҳар бир аскар учун оддий хизмат вазифаси эмас, балки Ватанга садоқатнинг амалий ифодасидир. Чунки жанг майдонида техника ва қуролнинг хатосиз ишлаши — ғалабанинг гарови демакдир", дейилади хабарда.


16:55 7.3.2026

Ўзбекистон Яқин Шарқдан 17 минг ортиқ фуқарони қайтарди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, 7-март куни эрталаб жами 17 152 нафар фуқаро мамлакатга қайтарилганини маълум қилди.

Бунинг асосий қисми - 14 минг 502 нафарини Саудиядан қайтарилганлар ташкил қилмоқда. Булар бу давлатга умра зиёратига борган ўзбекистонликлардир.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Қатар, Баҳрайн, Ўмондан ҳам ўзбекистонликлар қайтарилган.

16:18 7.3.2026

АҚШ Россия нефтига санкцияни бекор қилишни кўриб чиқмоқда

Америка Қўшма Штатлари Россия нефтига қўйилган чекловларни яна ҳам юмшатиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Скотт Бессент Fox Business телеканалига маълум қилди.

Амалдадор бу баёнотни Ҳормуз бўғози орқали нефт ташишда узилишлар юзага келаётган бир пайтда берди. Бу ҳолат Исроил ва Америка Қўшма Штатларининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари ҳамда Эрон томонидан амалга оширилаётган денгиз блокадаси билан боғлиқ.

Жаҳондаги барча нефтнинг тахминан 20 фоизи шу йўл орқали ташилади. Бессентнинг айтишича, АҚШ бу муаммони ҳал қилиш устида аллақачон иш бошлаган.

Пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига денгизда бўлган Россиянинг харидорсиз нефтини сотиб олиш учун 30 кунлик рухсат берди. Бессентнинг таъкидлашича, бу қарор Россиянинг Украинадаги урушни молиялаштириш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатмайди. Унинг фикрича, бу чора Эроннинг жаҳон ёқилғи бозорига босимини камайтиришга ёрдам беради.

Бундан бир кун олдин Қатар энергетика вазири огоҳлантириш бериб, агар АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни тўхтатмаса, Форс кўрфазидаги барча нефт ва газ экспорт қилувчи давлатлар бир неча кун ичида ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкинлигини айтган.

Кремл эса Яқин Шарқдаги можаро фонида Россия нефтига талаб сезиларли даражада ошганини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG